Ямайка Атлетика Ассоциацияси (JААА) спортчини ўз вақтида қайдномага кирита олмагани учун босқон улоқтирувчи Нёка Клуниэс 2024 йилги Париж Олимпиадасида қатнашмайди.
JААА хабарига кўра, бунга Берил тўфони туфайли юзага келган электр таъминотидаги ва интернетга уланишдаги муаммо сабаб бўлган.
Клунис Спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилди, бироқ иш CAS юрисдикциясидан ташқарида экани сабаб рад этилди.
Ямайкалик спортчининг квотаси украиналик Ирина Климец фойдасига қайта тақсимланди.
“Биз бундай вазият юзага келганидан чуқур қайғудамиз ва Жаҳон атлетика қўмитаси ва ХОҚ Клуниэс хонимга Олимпия ўйинларида иштирок этишига имкон бериш йўлини топади деган умиддамиз”, дейилади ассоциация берган баёнотида.
Изоҳ (0)