Бош мураббий Самвел Бабаян жамоани тарк этгач, “Навбаҳор”ни таркибида ўзгаришлар бўлмоқда.
Клуб матбуот хизмати Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ аъзоси Александр Лобанов Наманган клубини тарк этганини эълон қилди.
Лобанов “Навбаҳор” таркибига жорий мавсум арафасида қўшилганди. “Лочинлар” сафидаги фаолияти давомида у Ўзбекистон кубоги баҳсларида битта ўйинда майдонга тушди. Суперлига ўйинларининг бирортасида иштирок этмади.
Аввалроқ Наманган клуби Асадбек Собиржонов ва Шодиёр Шодибеков билан ҳам хайрлашганди.
Жамоани яна бир дарвозабон Ўткир Юсупов ҳам тарк этиши мумкин. Унга Эрон клубида таклиф тушган.
Изоҳ (0)