• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Марказий Осиё

    АҚШ сенатори 222 йилга қамалиши мумкин: у Марказий Осиёга қандай босим ўтказмоқчи бўлган?

    Нью Йорк федерал суди демократ сенатор Роберт Менендезни коррупцияда айбдор деб топди. У 222 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши кутилмоқда. Менендез Яқин Шарқ давлатлари вакилларидан пора олишдан ташқари, Марказий Осиёдаги сиёсатга ҳам таъсир ўтказишга уринган.

    Фото: AP Photo

    2024 йил 16 июлдаги ҳукм товламачилик, Миср ва Қатар ҳукуматлари фойдасига пора олиш, шунингдек, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилиш айбловларини ўз ичига олади. The Times of Central Asia газетасининг хабар беришича, Роберт Менендез “хорижий агент” сифатида айбланган биринчи АҚШ сенатори бўлиб, барча айбловлар жами 222 йиллик қамоқ жазосига олиб келиши мумкин.

    Порахўрлик сифатида Менендез 100 минг доллардан ортиқ қуйма олтин, 480 минг доллардан ортиқ нақд пул, шунингдек, рафиқаси учун Mercedes-Benz олгани исбот қилиб кўрсатилган.

    Бундан ташқари, федерал прокуратура маълумотларига кўра, у миллионлаб доллар эвазига АҚШнинг Мисрга ёрдамини таъминлаган ва ўз офисидан Қатар жамғармаси билан кўп миллион долларлик битим тузишда фойдаланган. Маълум қилинишича, Миср разведкаси вакиллари ва Миср ҳарбий амалдорлари мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилиши сабабли АҚШ ҳарбий ёрдами тўхтатилиши мумкин бўлган пайтда Менендез ва унинг рафиқасига пора берган.

    Фото: Fox News

    Суд жараёнида илгари сурилган айбловларга кўра, сенатор ўзининг расмий мавқеидан фойдаланиб, турли тўловлар эвазига одамларни “ҳимоя қилиш ва бойитиш”, жумладан, Нью Жерси штатидаги тадбиркорга АҚШдан Мисрга гўшт экспорт қилишда “ҳалол сертификати”ни олишда бевосита ёрдам берган .

    Сенатор Менендезнинг ташқи сиёсатдаги устувор йўналишлари

    Амалдорлар ўз ваколатларидан ташқи манфаатларни илгари суриш учун фойдалангани аниқланса, уларнинг сиёсий фаолиятини янада чуқурроқ ўрганиш зарур бўлади. Сенатор фақат ўз манфаатини кўзлаб ҳаракат қилганми ёки у муҳим глобал масалаларни кўтаришга уринганми?

    Роберт Менендез 1993 йилдан бери АҚШ Конгресси аъзоси бўлган, 2013—2015 ва 2021—2023 йилларда Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитасига раислик қилган. Раис сифатида АҚШ ташқи сиёсатини шакллантириш, қонунчилик, халқаро шартномалар ва дипломатик масалаларни назорат қилишда муҳим рол ўйнаган. Бу позиция унга сиёсий мунозаралар кун тартибини белгилаш ва ташқи сиёсат стратегияларига таъсир ўтказиш имконини берган.

    Таъкидланишича, Менендез Яқин Шарқдаги авторитар бошқарув режимларини доимо қоралаб келган. Бошқа томондан, федерал айбловлар орасида Қатардан пора олиш ва Қатар қироллик оиласи аъзоси билан учрашув ташкил қилиш учун АҚШ президенти идорасидан фойдаланиш ҳам борлиги инобатга олинса, сенатор Қатарга ҳар тарафлама ижобий ён босган. Judicial Watch ташкилоти аввалроқ “Катаргейт” коррупция можароси АҚШга сиёсий арбобларнинг бевосита иштироки билан етиб келгани, Менендезни “Катаргейт нишонига” тушгани ҳақида ёзган эди.

    Катергейт — Европа Иттифоқининг айрим расмийлари ва Қатарнинг ҳукумат амалдорлари ўртасидаги порахўрлик, коррупция ва таъсирни сотиб олиш билан боғлиқ можаро.

    Менендез Арманистоннинг ҳам кучли тарафдори бўлиб, унинг рақиблари, яъни Озарбайжон ва Туркияга қарши турган. 2023 йил 21 сентябрда Озарбайжон ҳукуматига ёрдам кўрсатишни тақиқловчи қонун лойиҳасининг шахсан ташаббускори бўлиб, Арманистонга хориждан ҳарбий маблағларни жалб этишга рухсат берган.

    Фото: Getty Images

    2023 йил 13 ноябрда АҚШ Сенатида Арманистондаги гуманитар инқироз юзасидан сўзга чиққан Роберт Менендез қатнашчиларни “ёмон ниятли ўйинчилар” — Туркия, Хитой, Россия ва Эрон таъсиридан огоҳликка чақирди.

    Нега Менендез иши Марказий Осиё ҳам учун долзарб?

    Тhе Times оf Central Asia газетасининг ёзишича, собиқ сенатор Роберт Менендезнинг минтақа давлатларига нисбатан кўплаб танқид ва қоралашлари АҚШ ҳукумат идораларининг расмий йўналишига тўғри келган. Бошқа томондан, ҳукмдан кейин унинг сиёсий фаолияти, жумладан, Марказий Осиё давлатлари манфаатларини ифодаловчи шахслар билан учрашув ва ёзишмаларга оид саволлар туғила бошлади.

    Нашр Менендезнинг Марказий Осиё давлатларига таъсир кўрсатган асосий сиёсий ҳаракатларининг хронологиясини тақдим этади:

    • 2019 йил 29 июль куни Менендез Қозоғистон президентига кўп миллиардлик банк фирибгарлигига алоқадорликда айбланган маҳбус Мухтор Аблязовни озод қилишни сўраб ёзган мактубда ҳаммуаллифлик қилган. Аблязов Буюк Британияда эса бир вақтнинг ўзида учта 22 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши кутилмоқда. Унга қарши Британия ва АҚШда бошқа суд қарорлари ҳам бор, пораларнинг умумий суммаси эса 5 миллиард доллардан ошади. АҚШ сенаторларининг мактуби қочқин собиқ банкирнинг имижига таъсир кўрсатибгина қолмай, сенаторнинг дунё миқёсидаги ўрнини мустаҳкамлади.
    Фото: Reuters
    • 2022 йил 7 май ва 29 июнь 2020 йил Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари сенатор Роберт Менендез ва бошқа сенаторлардан тинч фаолияти учун жавобгарликка тортилган, COVID-19 юқиши хавфи юқори бўлган, ушлаб турилган ва қамоққа олинган шахсларни “озод қилиш” сўралган хатлар олган. Ҳар бир мактубда бирдан уч нафаргача маҳбуслар исми кўрсатилган ва улар нега озод қилиниши кераклиги ҳақида сабаблар келтирилган.
    • 2021 йил 6 декабрь куни Менендез ва яна беш сенатор АҚШ давлат котибини “Ўзбекистон билан бўлажак стратегик шериклик мулоқотида инсон ҳуқуқлари кун тартибининг асосий банди бўлишини таъминлашга” чақирган. Сенаторлар Ўзбекистон “дунёдаги энг репрессив давлатлардан бири” бўлиб қолаётганини даъво қилган.
    Фото: Reuters
    • 2022 йил 7 октябрда Менендез ва яна уч сенатор АҚШ давлат котибидан Қозоғистон хавфсизлик кучларининг 2022 йил январь воқеалари пайтидаги ҳаракатларини текшириш учун БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши (BMТHRC) ёки ЕХҲТ бошчилигида халқаро тергов механизмини яратишни талаб қилган. Мактубда Менендез ва бошқа сенаторлар ҳам АҚШнинг Қозоғистонга хавфсизлик бўйича ёрдамини қайта кўриб чиқишни сўраган.
    • 2022 йил 22 ноябрь куни Менендез ва бошқа сенаторлар Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга мактуб йўллаб, унда “журналистларга нисбатан зўравонлик таъқиблари авж олгани, ҳукумат сўз ва матбуот эркинлигини ҳимоя қилмаётганидан хавотирда” эканини ҳамда “Озодлик радиоси” бўлимида “Озоди радиоси” журналистлари аккредитациядан ўтгани учун миннатдорлик билдирган.
    • 2023 йил 8 август куни Менендез Қирғизистон президенти Садир Жапаровга Россия ёки унинг ишончли вакилларига халқаро санкциялардан қочишга ёрдам берганлик айбловини қайта текширишни сўраб мактуб йўллади.
    Фото: Getty Images
    У мамлакатни “демократик орқага чекиниш ва инсон ҳуқуқларининг кенг миқёсда бузилиши” туфайли танқид қилди ва президентни “мустақил оммавий ахборот воситалари ва журналистларга қўйилган барча чекловларни бекор қилишга, шунингдек, қамоқдаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини озод қилишга ва уюшмалар эркинлиги каби асосий эркинликларни чекловчи чораларни тўхтатишга чақирди”.

    Жамоатчилик ҳушёр бўлиб қолиши керак

    “Агар Роберт Менендезга нисбатан айблов ҳукми, агар у чет эл манфаатлари — хоҳ у ҳукумат бўлсин, хоҳ алоҳида шахслар бўлсин — кўрсатмаси билан ҳаракат қилган бошқа ҳолатлар аниқланса, бу айсбергнинг учигина бўлиши мумкин”, деб ёзади Тhе Times оf Central Asia.

    Нашр, шунингдек, америкалик сенаторларга хорижий ҳукуматлар номидан ишловчи лоббичилар билан учрашиш ва чет эллик бўлмаган донорлардан сайловолди кампанияси учун хайрия олишига рухсат этилган бўлса-да, уларга пора эвазига хизмат кўрсатиш учун ўз расмий мавқеидан фойдаланиш тақиқланганини таъкидлади.

    23.07.2024, 16:31   Изоҳ (0)   28093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Атлантика океанини қайиқда кесиб ўтишга уринган жуфтлик Канада яқинида ўлик ҳолда топилди

    23.07.2024, 15:54

    Россиядан рус тилини билмаган мигрантлар чиқариб юборилиши мумкин 

    23.07.2024, 15:05

    Қирғизистон Ўзбекистонга экспорт қилинадиган кўмир нархини 37 фоизга оширди 

    23.07.2024, 14:50

    Қуёшдаги чақнаш Ерда радиоалоқа узилишига олиб келиши мумкин (видео) 

    23.07.2024, 14:40

    Ўзбекистон Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёдаги электротехника маҳсулотлари экспортини оширишга интилмоқда

    23.07.2024, 14:10

    Ҳусийлар БМТ Хавфсизлик кенгашига норозилик мактуби юборди

    23.07.2024, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Яқин Шарқдаги можарода воситачи бўлишга тайёрлигини тасдиқлади

    Дунё | 18 июн, 21:15

    Шавкат Мирзиёев Паркентдаги интенсив боғда сархил мевалар ҳосилини кўздан кечирди

    Ўзбекистон | 18 июн, 21:04

    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

    Реклама | 18 июн, 21:00

    Ким қон донори бўлиши мумкин? Донорлик ва унинг фойдаси ҳақида тўлиқ қўлланма

    Лайфстайл | 18 июн, 20:55

    АБC: АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг камида иккита эсминеци Исроилни ҳимоя қилишда иштирок этмоқда

    Дунё | 18 июн, 20:50

    Андижонда йигит Instagramъдаги изоҳи учун 6 суткага қамалди (видео) 

    Ўзбекистон | 18 июн, 20:40

    “Исроил Трампни можарога тортмоқчи” — Австриянинг собиқ ташқи ишлар вазири

    Дунё | 18 июн, 20:30

    BTS гуруҳи хонандаларининг ҳарбий хизматдан қайтиши Жанубий Корея иқтисодиётига сезиларли фойда келтириши мумкин

    Мусиқа | 18 июн, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.