Исроилнинг артиллерия қўшинлари қўмондонлиги бир неча ой давом этган Ғазо секторидаги операциядан сўнг танклар етишмаётганини тан олди. Бу ҳақда суд ҳужжатларига таяниб, Ynet хабар берди.
Маълум қилинишича, артиллерия қўшинларининг аёл ҳарбийлари операцияда қатнашиш бўйича мурожаат қилган, аммо рад жавобини олган. Шундан сўнг улар Олий судга тегишли ариза берган. Қўмондонлик бунга жавобан “танклар сони бир вақтнинг ўзида ҳам уруш олиб бориш, ҳам тажрибалар ўтказишга етарли эмаслигини” билдирган.
“Армиядаги танклар сони уруш ва аёлларни жалб қилган ҳолда ўтказиладиган тажрибалар учун етарли эмас, биз арсенални кўпайтириш устида ишламоқдамиз. Исроил армияси аскарлар етишмаслигини қоплаш учун жуда кўп одамларни армияга жалб қилмоқда ва уруш пайтида юқоридаги тажрибалар учун етарли одамни таъминлай олмайди”, — дейилади судга юборилган тушунтириш хатида.
Шу тариқа, армия бош штаби хотин-қизларни жанговар зоналарга жўнатишни 2025 йилнинг ноябрига қадар кечиктиришга қарор қилган. Айнан аёл ҳарбийлар ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октябрда Исроилга ҳужумини қайтаришда муҳим рол ўйнагани таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)