Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлгани ҳамда айиқ овчилар томонидан ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят экология бошқармаси ушбу хабар ёлғонлигини билдирди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган ушбу ҳолат аслида Россиянинг Байкалорти ўлкасида содир бўлгани аниқланди. Бу ҳақида Россия Федерацияси Амур вилоятининг Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан расмий муносабат билдирилган.
Жиззах вилояти Экология бошқармаси фуқаролардан бу каби нотўғри маълумотларга ишонмасликни сўради ва қонунчиликда ёлғон хабарлар тарқатган шахслар жавобгарликка тортилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.
Шу йилнинг апрель ойида Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонасидан айиқ қочиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Экология бошқармаси тарқалган хабар ёлғон эканини маълум қилиб, аҳолидан ортиқча хавотирга тушмасликни сўраганди.
Ўша ойнинг ўрталарида Жиззахда аҳоли яшайдиган қишлоққа айиқ тушиб келганди. У маҳалла аҳолиси, хонадонлар ва чорва молларига зарар етказмаган.
Изоҳ (0)