Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 227,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Ж.П. “Оқтепа” маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонига тижорат мақсадида экилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини суғориш учун сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 227,4 млн сўмлик 252,5 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ (0)