Фарғона вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган омборхона аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “Г.Фҳ.” МЧЖ филиали менежери Ж.У. ва бошқалар Фарғона туманидаги дори воситаларини сақлаш омборхонасидаги қурилмаларини тижорат мақсадда электрон ҳисоб дастурига киритилмаган ҳисоблагич орқали ўзбошимчалик билан улаб, 839,2 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи ярмида 550 миллиард сўмдан ортиқ электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)