• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ҳоким колхоз раҳбари эмас” — Шавкат Умурзоқов дўконда ўтказган “рейд” муҳокамаларга сабаб бўлди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг дўконлардан бирида ўтказган “рейд”и акс этган видео тарқалди. Видеотасвирда ҳоким яшикдаги мевалар айниганини айтиб, тадбиркор ва атрофидаги ишчи гуруҳ вакилларига танбеҳ берган. Бу ҳолат жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 3 июль куни Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Юнусобод тумани “Собиробод” маҳалласидаги муаммоларни ўрганган. Жараёнда ноқонуний қурилмалар, чиқинди ташлаш билан боғлиқ масалалар, савдо объектларида санитария қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари аниқланган.

    “Бундан ташқари, дўконларда айниган сабзавот ва мевалар сотилмоқда, бу ҳам қатъий назоратни талаб қилади”, дейилади ҳокимлик хабарида.

    Видеода ҳоким озиқ-овқат дўконларидан бирида ўриклар солинган яшикни қўлига олиб, маҳсулот истеъмолга яроқсиз эканини айтган.

    “Булар аҳолига нима сотяпти? Қани СЭС, қани Солиқ? Бу ёққа кел. Қаёққа қараяпсан? Одамлар буни еб, эртага заҳарлансинми? Олмаларни тагига сувлари чиқиб кетган. Кўр, моғорлаб ётибди. Дўконда ёнғин хавфсизлиги таъминланганми? Қани МЧС? Нимага сенлар юрмайсанлар? Ухлаб ётибсанлар? Бу ерни дўкон эмас, “склад” қилиб ташлашган”, деган ҳоким.
    Скриншот: Видеодан кадр

    Видео юзасидан фикр билдираркан, журналист Анора Содиқова ҳоким колхоз раҳбари эмаслигини, тадбиркор билан қўпол муомала қилиш унга ярашмаслигини айтиб ўтган.

    “Ўзбекистон пойтахти бўлган Тошкент ҳокимининг муомаласини қаранг: Бяҳке, нима бу? Қаққа қаравоссан? Умуман, ҳокимнинг МЧЖ эгасига ёки сотувчига шундай муомала қилишга, маҳсулотини олиб қўполлик билан улоқтиришга ҳақ-ҳуқуқи борми? Аслида, биз ҳокимга Тошкентга қараяпсанми ўзи, деб ўдағайлашга ҳақлимиз. У биз учун хизмат қилиши керак. Шунинг учун ҳам солиқлар тўлаяпмиз”, деб ёзган журналист.

    Блогер Нурбек Алимов Telegram’даги каналида ҳоким “рейд”и бўйича ўз мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.

    “Тошкент шаҳар хокими активистлик қилмоқда. Шу ҳокимимиз электросетларга бориб рейд қилса, свет ўчганда “авария бўлди”, деб бошқа умуман маълумот бермайдиган ТЕТКларга бориб “қаерда ростан ҳам авария бўлди, қаерда шунчаки тежашяпти”, деб рейд қилиб юрса бўларди. Ну албатта чириган ўрик рейди ҳам муҳим, лекин одамларнинг, халқнинг ҳам чириган ўрикни олиш ёки олмасликка етадиган ўз калласи бор. Автобусларга чиқиб олиб, жамоат транспортидаги муаммоларни ўргансин. Йўлларда пиёдаларга қандай шароит борлигини билиш учун пиёдага айланиб олиб рейд қилсин. Жаҳл билан яшикчани ирғитиб, нима бу дейиш эса шахсан менга забавно туюлди”, дея қайд этган блогер.

    Видео тўғрисида фикр билдираркан, блогер Умид Ғофуров шаҳарда бошқа муаммолар ҳам борлигини эслади.

    “Тошкент шаҳар ҳокими шахсан дўконма-дўкон юриб чириган мева бор–йўқлигини текширяпти экан. Шаҳар ҳокимини режаларида: асфалт қилинмаган йўллар ва бетон қилиниб дабдаласи чиққан тротуарлар, йўл ўтказгичларида ишламайдиган лифтлар, ўрнатилмаган чиқинди челаклар, ишламайдиган дренаж тизими ва яна +100500 та ўз зиммаларидаги муаммоларни текшириш бормикан? Бизда тизим умуман ишламаслигини яққол мисоли бу. Истаган жойга бориб 1000 та қоидабузарлик топиш мумкин. Керак бўлса, ўша давлат идораларида ҳам. “Ёнғин хавфсизлиги қаерга қараяпти” деган ҳоким ҳаёт учун хавфли бўлган давлат идоралари биноларига кирмаганлиги аниқ. Поликлиникалардан тортиб, маҳалла йиғинларигача. Киришга қўрқади одам”, деб ёзди у.

    Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев Telegram каналига мазкур видеони жойлаб: “Тошкент шаҳар ҳокими дўконда. Тадбиркор синдиёв”, дея пост қолдирган.

    Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев “Юнусободда шу чириган ўрик ва олмадан ҳам бошқа, каттароқ муаммолар бор эди лекин”, дея фикр билдирган. Умуман олганда, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга жойланган видео остида минглаб изоҳлар қолдирилмоқда.

    Маълумот учун, 2023 йил 23 март куни “Ўзавтосаноат” раиси лавозимида ишлаб келган Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 2024 йил 3 апрелдан расман пойтахт ҳокими лавозимига тасдиқланди. Шу билан бирга, Умурзоқов жорий йил 2 июлдан Юнусобод тумани “Туркистон-53” сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига ЎзЛиДеПдан депутат этиб ҳам сайланган.

    08.07.2024, 16:41   Изоҳ (0)   47041
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тошкентда 500 гектардан ортиқ ҳудуд реновацияга тушган” — Шавкат Умурзоқов

    28.02.2024, 12:18

    Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди

    03.04.2024, 12:11

    Ўзбекистонда ҳокимлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради 

    28.06.2024, 17:13

    Ўзбекистонда дефляция: қайси маҳсулотлар нархлари сезиларли арзонлашди?

    04.07.2024, 12:36

    “Йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши керак” — жамоат фаоллари аянчли ЙТҲлар ҳақида

    05.07.2024, 20:20

    Ўзбекистонда ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланади

    09.07.2024, 13:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.