• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Кинотавсия: ҳар бир дизи мухлиси кўриши керак бўлган 10 та турк сериали

    Туркияда жуда тез чиқадиган кўплаб телесериаллар мавжудки, уларнинг барчасини “янги” ва “эски” деб кузатиб боришнинг иложи йўқ. Агар ўзингизни дизи мухлиси деб ҳисобласангиз, албатта кўришингиз керак бўлган сериаллар билан танишишни бошлаймиз.

    “Севги изтироби”

    • 2015-2017
    • Жанр: мелодрама
    • Режиссёрлар: Ҳилол Сарал, Экин Пандир
    • Муаллифлар: Анил Эке, Буржу Гўргун Топтас, Ўзлем Йилмаз
    • Ролларда: Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул, Каан Урганжиўғлу, Куррсат Алняжик, Орхан Гунер, Неше Байкент, Зейно Эражар ва бошқалар.

    Камол ва Ниҳоннинг севги ҳикояси ўз сюжетига кўпроқ драма қўшмоқчи бўлган сценарий муаллифлари учун йўл кўрсатувчи нур бўлди. Бош қаҳрамон қиз камбағал оиладан бўлган Камол исмли йигитни севади, лекин уни золим ва маккор Амирга турмушга беришади. Бир мунча вақт ўтгач, севишганлар яна учрашиб, ҳис-туйғулари ҳали ҳам кучли эканини тушунишади. Аммо улар соф муҳаббатини дунёда ҳукм сураётган шафқатсизлик ва адолатсизликдан қутқара оладими?

    “Тақиқланган севги”

    • 2008-2010
    • Жанр: драма, мелодрама
    • Режиссёрлар: Ҳилол Сарал, Месуде Эрарслан
    • Муаллиф: Эcе Ёренж, Мелек Генжўғлу
    • Ролларда: Берен Саат, Киванч Татлитуғ, Селчук Ёнтем, Небаҳат Чеҳре, Ҳазал Кая ва бошқалар.

    Берен Саат ва Киванч Татлитуғ иштирокида яна бир “классик лойиҳа”. Сюжетда ёш, гўзал, аммо бечора қиз Бихтернинг тақдири ҳақида сўз боради. У ҳаётини ўзгартириш имкониятига эга бўлади ва бунинг учун қари, аммо бадавлат Аднанга турмушга чиқиши керак. Эркакнинг олдинги никоҳдан икки фарзанди, шунингдек, ота-онаси вафотидан кейин тарбиясини ўз зиммасига олган жияни Беҳлул бор. Беҳлул ва Бихтер бир-бирларини севиб қолади, лекин бу туйғу бутунлай тақиқланган.

    “Чуқур”

    • 2017-2021
    • Жанр: жангари, драма ва жиноий триллер
    • Режиссёрлар: Синан Ўзтурк, Ўзгур Севимли
    • Муаллиф: Гокҳан Ҳорзум, Дамла Серим
    • Ролларда: Арас Булут Ийнемли, Эркан Колчак Кўстендил, Риза Кожаўғлу, Дилан Чичек Дениз, Жем Услу, Эртуғрул Айтач Усун ва бошқалар.

    Севги, танлов, тўсиқларни енгиш ва хавфли муносабатлар — буларнинг барчаси Истанбулнинг туманларидан бири бўлган “Чуқур” сериалида. Арас Булут Ийнемлининг қаҳрамони нафақат севгиси учун курашиши, балки жуда оғир вазиятга тушиб қолган оилани қутқариши керак бўлади.

    “Тўрғай”

    • 2018-2019
    • Жанр: комедия, драма, мелодрама
    • Режиссёрлар: Чағри Байрак, Айтач Чичек
    • Ёзувчилар: Ешим Читак, Айсе Кутлу, Бану Зенгин Так ва бошқалар
    • Ролларда: Демет Ўздемир, Жан Яман, Ўзнур Сержелер, Берат Энилмез, Ўзлем Тўкаслан ва бошқалар.

    Демет Ўздемир ва Жан Яман иштирокидаги комедия. Хаёлпараст Санем қўшнисининг ўғлига турмушга чиқмоқчи эмас, бунинг учун у ҳатто офисда ишлашга ҳам тайёр. Чунки у оқ отдаги шаҳзодасини кутмоқда. У қанчалик яқинида эканини билмайди ҳам.

    “Оила”

    • 2023-2024
    • Жанр: драма, жиноий, мелодрама
    • Режиссёр: Аҳмет Катиксиз
    • Сценарий муаллифи: Ҳакан Бономо
    • Ролларда: Киванч Татлитуғ, Серенай Сарикая, Нур Сурер, Нежат Ишлер, Жанан Эргудер, Левент Юлген, Тамер Айжит ва бошқалар.

    Серенай Сарикая ва Киванч Татлитуғ иштирокидаги янги, аммо ажойиб фильм. Сериалда учрайдиган барча унсурлар мазкур дизида мужассам — мафия, муаммога дуч келган бош қаҳрамонлар ва уларнинг оғриқли севгиси. Қайнона билан боғлиқ муаммолар ҳам бор, чунки Хуля жиноий тўданинг маликаси бўлиб, у бор кучи билан ўғли Асланни ўз вориси бўлишга мажбурламоқчи.

    “Чолиқуши”

    • 1986
    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Усмон Ф. Седен
    • Сценарий муаллифи: Рашод Нури Гунтекин
    • Ролларда: Айдан Шенер, Кенан Калав, Садри Алйсик, Зафер Эргин, Тилбе Саран, Ҳаяти Ҳамзаўғлу, Томрис Ўғузалп ва бошқалар.

    Ҳа, айнан 1986 йилги сериални томоша қилишни тавсия қиламиз. Афсуски, Бурак ва Фахрие жуфтлиги Айдан Шенер ва Кенан Калавнинг муваффақиятини такрорлай олмаган. 80 йилларда мазкур фильм бутун дунё бўйлаб томоша қилинган. Бундан ташқари, у кинотеатрларда ҳам намойиш этилган.

    “Лайли ва Мажнун”

    • 2011-2023
    • Жанр: фантастика, драма, мелодрама, комедия, детектив, саргузашт
    • Режиссёрлар: Ўнур Унлу, Эюп Боз, Мурат Ўнбул ва бошқалар
    • Ёзувчилар: Бурак Аксак, Мерт Толга Демир ва бошқалар
    • Ролларда: Али Атай, Серкан Кескин, Усмон Сонант, Аҳмет Мумтаз Тайлан, Ченгиз Бозкурт, Кексал Энгюр ва бошқалар.

    Энг узоқ давом этган турк сериалларидан бири “Лайли ва Мажнун” етти фаслдан кейин ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Сюжет Лайли ва Мажнуннинг фожиали муҳаббати ҳақидаги афсонага асосланган, аммо замонавий талқинда. Шуниси эътиборга лойиқки, лойиҳа Туркияда машҳур бўлди, аммо чет элда у қадар муваффақият қозонолмади.

    Бир неча йил аввал туғуруқхонада бир кунда бир ўғил ва бир қиз дунёга келади. Доя уларни битта беланчакка солиб қўяди, бахтли оталар эса чақалоқларга машҳур афсонанинг қаҳрамонлари номини беришга қарор қилади. Боз устига, келажакда Лайли билан Мажнуннинг оила қуриши ҳақида бир-бирларига сўз беришади.

    “Золим Истанбул”

    • 2019-2020
    • Жанр: драма
    • Режиссёрлар: Жевдет Мержан, Шенол Сўнмез, Гўкчен Уста
    • Муаллифлар: Айсун Эрдўған, Ўзлем Тасагал Якичи ва бошқалар
    • Ролларда: Фикрет Кускан, Дениз Угур, Ўзан Долунай, Сера Кутлубей, Мине Тугай, Беркер Гувен ва бошқалар.

    “Золим Истанбул” сериали “Тақиқланган севги”нинг кайфиятини яққол кўрсатиб беради. Тўғри, бу ерда камбағал қиз кекса бойга эмас, унинг жиянига турмушга чиқади. Ҳеч қандай дарддан хабари йўқ Огаҳ Карачайнинг кўнглига фақат ногиронлик аравачасига ўтирган жияни Недим соя солади. Айнан шу сабабли эркак унга ғамхўрлик қилиш масъулиятини зиммасига олиши учун уни уйлантиришга қарор қилади. Аммо бойнинг ўғли Женк уйга қайтгач, улкан режалар барбод бўлади.

    “Ижарага севги”

    • 2015-2017
    • Жанр: комедия, мелодрама
    • Режиссёрлар: Шенол Сўнмез, Бариш Ёш, Метин Балекўғлу
    • Муаллифлар: Мерич Ажеми, Илкер Бариш
    • Ролларда: Элчин Сангу, Бариш Ардуч, Солиҳ Бадемжи, Нергис Кумбасар, Левент Юлген, Керем Фиртина ва бошқалар.

    Оддий официант акасини қарздан қутқариш учун никоҳ фирибгарлигида қатнашишга рози бўлади. Лекин ўзи сезмаган ҳолда қаттиққўл ва қайсар дизайнер Ўмерни севиб қолади.

    05.07.2024, 17:47   Изоҳ (0)   39701
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур фильмлардаги бош ролга кастинг топширган бўлса-да, ёвуз қаҳрамон образига тасдиқланган актёрлар

    05.07.2024, 14:07

    Бошдан оёқ трансформация: актёрлар учун мураккаб кечган грим жараёнлари (фото)

    04.07.2024, 16:57

    Ҳинд эри ўғлини ўғирлаб кетган, кавказлик эри тансоқчи ёллаган, учинчи никоҳи ҳақида кўп нарса маълум эмас: хонанда Согдиана ҳозир қандай яшайди?

    05.07.2024, 11:53

    Ўз даврида энг муваффақиятли бўлган 10 та мультфильм

    05.07.2024, 10:25

    Instagram: 20 кун концерт берадиган Юлдуз Усмонова, бўш самолётда парвоз қилган Марям Тиллаева, ҳомиладорлик Муниса Ризаевани қанчалик ўзгартирди?

    04.07.2024, 22:30

    Актёр Дуэйн Жонсон оғир касалликка чалинган қизнинг орзусини амалга оширди (видео)

    04.07.2024, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қамоққа олинди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 09:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:29

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалнинг финали ва давом этиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди

    Кино | 1 июл, 09:28

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:04

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 1 июл, 08:58

    Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

    Қозоғистон | 1 июл, 08:33

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.