• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Машҳур фильмлардаги бош ролга кастинг топширган бўлса-да, ёвуз қаҳрамон образига тасдиқланган актёрлар

    Баъзида машҳур актёрлар ҳам тақдирнинг кутилмаган “совға”лари олдида ожиз қолишади. Мазкур актёрлар асосий қаҳрамонни ўйнашни хоҳлаган бўлсалар ҳам, турли сабабларга кўра ёвуз одам ролига жуда мос тушган.

    Том Хидлстон – Тор (“Тор”)

    Том Хидлстон Marvel оламида Локи ролини ўйнаган бўлса ҳам, у ҳеч қачон бу ролга кастинг топширмаган. Дастлаб Том Тор ролини ўйнашни хоҳлайди, бунинг учун у ҳатто бир неча килограмм мушак массасига эга бўлади, аммо “Тор” ижодкорлари бир нечта эътиборга олинмайдиган фильмларда рол ўйнаган Крис Хемсвортни танлайди. Гарчи Хидлстон Тор ролига рад этилган бўлса-да, унинг кастингдаги ижроси ҳаммага ёқади, унга иккиланмасдан Локи ролини беришади.

    Хит Лежер — Бетмен (“Бетмен: Ибтидо”)

    Кристиан Бэйлни энг яхши Брюс Уэйнслардан бири деб аташ мумкин, аммо бундай эътирофга қарамай, “Қора рицар” фильмида бутун диққат Хит Лежернинг Жокерига қаратилган. Шу билан бирга, Хит сўнгги фильмда Кристофер Нолан режиссёрлик қилган трилогияда Жокер эмас, балки фақат Брюс Уэйн ролида пайдо бўлиши мумкин эди. Ноланнинг сўзларига кўра, Лежер суперқаҳрамон ролига тасдиқланади, бироқ унинг ўзи бу ролни ўйнашни истамагани учун ундан воз кечади. “Бетмен: ибтидо” фильмини томоша қилгандан кейин унинг фикри ўзгаради. Кейин Хитнинг ўзи “Қора рицар” фильмида рол ўйнаш истагини билдиради ва Жокер ролини ўйнаш имкониятига эга бўлади, у буни жуда яхши уддалайди.

    Киллиан Mёрфи — Бетмен (“Бетмен: Ибтидо”)

    2005 йилда, “Бетмен:Ибтидо” фильми чиққанида Киллиан Мерфи ҳали унчалик таниқли эмасди. Уч йил олдин у “28 кундан кейин” фильмида ўйнаган, аммо премьерадан кейинги дастлабки ойларда фильм атиги 85 миллион даромад олади.
    Киллианнинг сўзларига кўра, Бетмен роли учун кастингда унга Вал Килмер костюми берилган, чунки ўша пайтда ҳамма бу рол Кристиан Бэйлга берилишини аллақачон тушунган эди.

    Жеймс Франко — Питер Паркер (“Ўргимчак одам”)

    2002 йил Жеймс Франконинг карьераси янги босқичга кирган йил бўлади. Питер Паркернинг энг яқин дўсти Гарри Осборн ролидан олдин Жеймс асосан телесериаллар эпизодларида ва кўзга ташланмайдиган фильмларда рол ўйнаган. Кейинчалик бирин-кетин рол ўйнай бошлаган ва 2000 йилларнинг охирига келиб у жуда машҳур ёш актёрга айланган. Аммо унинг йўли янада осонроқ бўлиши мумкин эди, чунки Франко Питер Паркер учун кастингдан ўтган ва ҳатто бош қаҳрамон ролини қўлга киритишига бир неча қадам қолган эди. Тоби Магуайр Питер ролига тасдиқланганида, Жеймснинг ҳафсаласи пир бўлади, аммо унинг қайғуси узоққа чўзилмайди. Режиссёр Сем Раими уни Питер сингари учала фильмда ҳам иштирок этадиган Гарри Осборн ролини ўйнашга таклиф қилади.

    Шон Бин — Жеймс Бонд (“Олтин кўз”)

    Шон Бин “Қироллик камонбози Шарпнинг саргузаштлари” телесериалидаги роли туфайли шу қадар машҳур бўладики, у ҳатто “Олтин кўз” фильмида Жеймс Бонд ролини ҳам ўйнайди. Аммо Пирс Броснан режиссёр ва продюсерларда кўпроқ таассурот қолдиради ва бош ролни Шондан илиб кетади. Бироқ Бин кастинг топширганида Мартин Кемпбелл ёвузлик салоҳиятини пайқаб қолади ва асосий ёвуз қаҳрамон Алек Троавеллян ролини қайта ёзади. Алек дастлаб кекса одам сифатида ёзилган, аммо Шон учун у нисбатан ёшартирилган.

    Сем Рокуэлл — Тони Старк (“Темир одам”)

    Тони Старк ролига кичик Роберт Дауни тасдиқланишидан олдин режиссёр Жон Фавро “Яшил миля” фильмидаги ёвуз роли билан танилган Сем Рокуэлл ҳақида жиддий ўйларди. Эҳтимол, студия раҳбарларига Семнинг номзоди ёқмагандир ёки Жон фикрини ўзгартиргандир, чунки шундан сўнг у кичик Роберт Даунини ҳаммага таништирган ва уни бу рол учун энг яхши вариант сифатида тавсифлаган. Фавронинг сўзларига кўра, жазирама саҳро, сув ва қамоқларда умри ўтган Тони  Старкни фақат шундай нарсаларни бошдан кечирган одам ўйнаши мумкин эди.
    Роберт Тони  Старкни ўйнаганидан сўнг Сем Рокуэлл ўзини қўлдан бой берилган имконият дейиш мумкинлигини айтади, лекин бундай бўлиб чиқмади, чунки Роберт энг яхши Темир одамга айланди.

    Иван Реон — Жон Сноу (“Тахтлар ўйини”)

    Иван Реон “Тахтлар ўйини”нинг биринчи мавсумини суратга олишдан олдин Жон Сноу ролига тайинланган эди. Кастинг қанчалик муваффақиятли бўлгани номаълум, аммо Кит Харингтон яхшироқ ўйнагани аниқ, чунки охир-оқибат рол унга берилади. Иванни ҳайратда қолдирган ҳолда бир неча йил ўтгач, сериал продюсерлари у билан боғланиб, уни Рамси Болтон сифатида синаб кўришга таклиф қилишади. Иван учун бу энг яхши вариант эди, чунки Рамси ёвузлигининг энг юқори чўққисида кетади. Жон эса унчалик муваффақиятли чиқмаган яна икки фаслда чиқишга мажбур бўлади, бу эса томошабинларнинг ҳафсаласини пир қилади.

    05.07.2024, 14:07   Изоҳ (0)   9431
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ижро этган қаҳрамонига ўзи овоз беролмаган машҳур совет актёр ва актрисалари

    03.07.2024, 14:55

    Баъзида ҳатто маҳоратли актёр ва актрисалар ҳам фильмни бузиб қўйишларининг 4 сабаби

    03.07.2024, 09:50

    Зендая феномени. Қандай қилиб оддий қиз Голливуднинг машҳур юлдузига айланди?

    03.07.2024, 13:33

    Ҳинд эри ўғлини ўғирлаб кетган, кавказлик эри тансоқчи ёллаган, учинчи никоҳи ҳақида кўп нарса маълум эмас: хонанда Согдиана ҳозир қандай яшайди?

    05.07.2024, 11:53

    Ўз даврида энг муваффақиятли бўлган 10 та мультфильм

    05.07.2024, 10:25

    Instagram: 20 кун концерт берадиган Юлдуз Усмонова, бўш самолётда парвоз қилган Марям Тиллаева, ҳомиладорлик Муниса Ризаевани қанчалик ўзгартирди?

    04.07.2024, 22:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.