Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди. Тегишли қарор ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Остонадаги йиғилишида имзоланди. Бу ҳақда Beltа хабар берди.
Беларусь шу тариқа “ШҲТ оиласи”нинг тўлиқ ҳуқуқли, ўнинчи аъзосига айланди. Ташкилотда Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам худди шундай мақомга эга.
“Беларуснинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзолиги тўғрисида қарор қабул қилинди, муҳтарам Александр Григоревич, бугун Беларусь тарихида ёрқин саҳифа бўлишига ишончим комил”, — деди саммитга раислик қилган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев.
У Беларусь ШҲТ маконида хавфсизликни мустаҳкамлашга ўзининг муҳим ҳиссасини қўшишига ишонч билдирган. Беларусь президенти Александр Лукашенко бу кун мамлакат тарихида қолишини таъкидлаган.
“Муваффақиятли раислигингиз туфайли бу кун Беларусь тарихига мамлакатимиз Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган сана сифатида киради”, — деган у Тўқаевга.
Изоҳ (0)