“Бошқотирма-2” анимацион фильмининг премьераси Pixar компанияси учун ҳақиқий ғалаба бўлди. Атиги 19 кун ичида мультфильм 1,015 миллиард доллар даромад келтирди.
Бу натижа кино тарихидаги барча анимацион фильмлар орасида энг тез фурсатда эришилган ютуқдир. Аввалги рекорд “Музюрак-2” фильмига тегишли. Лойиҳа бир миллиард доллар даромадга чиқиши учун 25 кун керак бўлди.
Кино тарихида фақат 11 та анимацион фильм ушбу кўрсаткичдан ошиб кетган бўлиб, уларнинг саккиз нафари Disney ва Pixar томонидан яратилган. Бундан ташқари, “Бошқотирма-2” 2024 йилда бир миллиард доллардан ортиқ даромад олган биринчи фильм бўлди. Мазкур лойиҳа кўплаб жаҳон бозорларида етакчи фильм бўлиб қолмоқда. Унинг бутун дунё бўйлаб касса тушумлари 545 миллион доллардан ошди, қолган даромад эса АҚШга тегишли.
“Бошқотирма-2” франшизасининг молиявий муваффақиятини кўп жиҳатдан АҚШ дан ташқари боаҳқа давлатлардан келган тушумлар белгилаб берди. Ушбу анимацион асар Лотин Америкасининг бир қанча мамлакатлари, Бразилия, Туркия, Миср ва яна бир қанча давлатлар бозорида тарихдаги энг кассабоп мультфильмга айланди.
Изоҳ (0)