Ўзбекистонда нотариал идорага бормасдан амалга ошириладиган нотариал ҳаракат турлари кўпайди. Бу ҳақда Адлия вазирининг матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, эндиликда:
- эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан, кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини;
- автомототранспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномасини;
- ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлашни видеоконференция орқали (онлайн) нотариал расмийлаштириш мумкин.
“E-notarius.uz” ахборот портали орқали нотариал ҳаракатларни дунёнинг исталган жойидан туриб туриб расмийлаштирса бўлади.
Май ўрталарида президент фармонига мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)