Ўзбекистонда автомототранспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, сотувчи “E-notarius” ахборот порталида “Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш”ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади. Сотувчи сотилаётган автомототранспорт воситасини танлайди ва нархини киритади. Шунингдек,
- сотувчи сотиб олувчининг ЖШШИРни, шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақамини ва телефон рақамини киритади;
- сотиб олувчининг телефонига SMS-хабарнома юборилади. Сотиб олувчи ҳаволага кириб, Face-ID орқали верификациядан ўтади ва розилигини тасдиқлайди;
- автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;
- нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига SMS-хабарнома юборилади;
- белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференсалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;
- битимнинг асл нусхалари тарафларга курерлик (почта) хизмати орқали юборилади.
Изоҳ (0)