Европа Иттифоқи ва Украина хавфсизлик кафолатлари бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда Украина ОАВ маълум қилди.
Қайд этилишича, Украина президенти Владимир Зеленский Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишель билан ҳужжат имзолаган.
Бундан ташқари, Эстония ва Литва билан ҳам хавфсизлик шартномалари имзоланди.
Бугун тонгда Европа Кенгаши президенти Шарл Мишель Европа Иттифоқи саммити олдидан баёнот бериб, хавфсизлик келишуви Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлашни кафолатлашини айтди.
"Бу жуда муҳим келишув, чунки бу биз Украинани керак бўлганда қўллаб-қувватлашга тайёрлигимизни билдиради", — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский Брюсселга ташриф буюриб, у ерда хавфсизлик бўйича икки томонлама учта шартнома имзолаши кўзда тутилган.
Шу кунгача Украина Европанинг 16 давлати ва АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари бўйича шартномалар тузган.
Изоҳ (0)