Финляндия Украинадаги учта лойиҳа учун 9 миллион евродан ортиқ маблағ ажратади.
Маблағлар касбий таълим ва ўқитишлар, ҳаво сифати мониторинги ва инфратузилмани тиклашга сарфланади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

2024 йилдан 2026 йилгача бўлган даврда касб-ҳунарга ўқитиш ва таълимни қўллаб-қувватлаш учун 2,2 миллион евро ажратилади.
Ҳаво сифати мониторингини яхшилаш учун 2024—2028 йилларга 2 миллион евро берилган.
2024—2025 йилларда Финляндия Европа инвестиция банкининг Украина бўйича жамғармасига 5 миллион евро маблағ ажратиш орқали Украина инфратузилмасининг тикланишини қўллаб-қувватлаши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)