Паст Дарғом тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Ваҳобжон Муротқобилов ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Шерзод Раҳманов номзоди Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шерзод Рахманов 1991 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Нарпай тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Сессияда депутатлар томонидан Шербек Буранов номзоди Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)