• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ойга бориб 2 ҳафта яшаш 50 млн доллар. Кўнгиллилар керак. “Ўзбеккосмос” агентлиги сунъий йўлдошлар ҳақида маълумот берди

    Шу йилнинг июнь ойи бошларида Илон Маскнинг Starship космик кемаси синов парвозини муваффақиятли амалга оширди. Неча юз йиллардан бери одамзотни қизиқтириб келаётган қизил сайёра – Марс сари яна бир қадам ташланди. Бундай оламшумул янгиликларни кузатиб, қачон ўзбеклар ҳам коинот кенгликларини забт этар экан, деган фикр туғилади. Шу каби саволларга “Ўзбеккосмос” агентлиги департамент бошлиғи Муҳиддин Иброҳимов жавоб берди.

    Ҳозирги кунга келиб космик соҳа 500 млрд долларга тенг бўлган бозор. У дунёда жадал ривожланаётган иқтисодий тармоқ ҳисобланади. 2030 йилга бориб 1 триллион долларга, 2035 йилга бориб эса 4 триллион долларга етади.

    Авваллари бу соҳага маблағ давлат томонидан ажратилган бўлса, бугунги кунда у тижорат, иқтисодий ривожланиш, рақамлаштиришдир. Космос – энг илғор технологияни тадбиқ этадиган соҳа.

    Космик бозор учга бўлинади. Апстрим – сунъий йўлдошлар ва ракеталар, мидстрим – космос билан Ер орасидаги алоқа тизимлари, антенналар ва даунстрим – маълумотларни қайта ишлаш ва янги маҳсулотларни тадбиқ этиш. Ўзбекистонда асосан даунстримга урғу берилади ва замонавий технологиялар олиб келиниб, дастурлар яратилади.

    Энг катта ютуқларимиздан бири – давлат космик мониторинги ҳисобланади. Содда қилиб айтганда, космосда фотоаппаратлар бор, Ер расмга олинади. Биз шу расмларни таҳлил қилиб, турли соҳаларга маълумотлар берамиз – ер муносабатлари, геология, экология, ўрмон хўжалиги, шаҳарсозлик, сув хўжалиги – бу маълумотлар уларнинг инспекцион-текширув ва мониторинг ишларида катта фойда беради.
    Фото:“Дарё”

    Департамент бошлиғи Ўзбекистоннинг сунъий йўлдоши бор-йўқлиги ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистонда сунъий йўлдош йўқлиги, сунъий йўлдош учириш содда лойиҳа эмаслиги ва қиммат туриши ҳақида мутахассис маълумот берди.

    Давлат бюджети нимага маблағ сарфлагани тўғрисида аниқ талаблар бўлиши керак.

    Сунъий йўлдошларнинг бир неча тури бор – ерни масофадан зондлаш, сунъий алоқа йўлдоши, илмий техник йўлдош. Ҳозир катта урғу – ерни масофадан зондлашга қаратилган, 2020 йилда йўлдош расмларидан фойдаланиш тўғрисида умуман тушунча йўқ эди.

    Муҳиддин Иброҳимов ҳозирги вақтга келиб космик соҳага нисбатан тушунча, қизиқиш борлигини, талаб эса ортиб бораётгани ҳақида фикр билдирди.

    Мудофаа, хавфсизлик масалалари ҳам қўшилса, миллий лойиҳага талаб келиб чиқади. Бунинг молиявий, технологик аспектлари мавжуд бўлиб, ҳаммасини қўшганда, яқин келажакда силжиш бўлади, – деб таъкидлади мутахассис.

     

    Фото: “Дарё”
    Энг қизиғи, битта йўлдош учирилгани билан иш битмайди. Оддий мисол – ҳар куни бутун дунёни суратга оладиган Планет компаниясининг 180 га яқин, Maxar ва шу каби компанияларнинг эса ўнлаб йўлдошлари бор. Ўзбекистон битта сунъий йўлдош олиб чиққани билан ҳеч қанча иш ҳал бўлмайди. Битта йўлдош яна шу нуқтага келиб, расмга олиши учун 3-4 кун вақт керак. Шунинг учун камида 2-3 та сунъий йўлдош учирилиши керак.

    “Келажакда инсон қитъалараро ракетада учадиган бўлади”

    Департамент бошлиғи SpaceX ва бошқа бир неча компаниялар билан алоқалар борлиги, тижорат компаниялари Ойда база яратиш бўйича замин ҳозирлаётгани ҳақида сўзлаб ўтди.

    Маълумот учун, 5 минг тоннали Starship'ни ердан 36 километрга кўтарилгани технологик жиҳатдан ўта юқори чўққи ҳисобланади.

    Марсга бориш ҳам реал ҳолат, ўйлаганимиздан яқинроқ етиб борамиз. Бу иш охирги 10 йилда жадал ривожланди. Илгари классик космос деган тушунча бўларди, 1960–70 йилларда парадигма қўйилган. 2015 йилдан кейин тижорат компаниялари кўпайиб кетди ва улар космосни ўзгартириб ташлади. Илгари ракеталар бир марта учириларди, қайтиб келмасди, ҳозир эса қайтиб келди, – деди “Ўзбеккосмос” агентлиги департамент бошлиғи.

    Космосга бир кг фойдали юкни олиб чиқиш 60 минг долларга баҳоланган, ҳозирда 10 минг долларни ташкил қилмоқда. SpaceX эса икки минг долларга олиб чиқмоқда.

    Starship парвози йўлга қўйилса бир кг юкни 100 долларга олиб чиқишни режа қилган. Инсон вазни 100 кг бўлса, орбитага 10 минг долларга чиқади. Космос энди фантастика эмас. Қанча кўп инвестиция киритилса, инсон қитъалараро ракетада учадиган бўлади, – дейди Муҳиддин Иброҳимов.
    Фото:“Дарё”

    Мутахассис Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш, чет эл таълим дастурининг афзалликлари ҳақида ҳам фикр билдирди.

    Космик соҳа бизда энди ривожланаётгани, шу йўналишда бакалавриати бўлган бир нечта институтлар талабаларини илғор чет эл университетлари билан алоқа ўрнатилаётгани ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан молиялаштирилиши борасида фикр билдирди.

    Лекин иккинчи масала – ёшларнинг технологияга қизиқишини олийгоҳда шакллантириш кеч, улар ўқишга кирганда бунга тайёр бўлиши керак. Шунинг учун болаларни мактабдан бошлаб қизиқтириш керак.

    Чет элда кўрдикки, мактабдан космос йўналиш очилган. Ўқувчиларни аниқ фанларга қизиқишини ошириш керак.

    Голландиялик ҳамкасбимиз мактаблар учун таълим дастури яратган. 9-14 ёшли болаларни космосга қизиқтирувчи бу дастурда мактабга ракета олиб келади. Ўқувчилар кўзойнак тақиб, космосга виртуал учади. Бу болалар учун ажойиб ҳиссиёт бўлади. Уларга “орбитага чиқиб, қайтгандан сўнг” Ер элчиси сертификати берилади.

    Бу билан болаларда фикрлаш ўзгартирилади, исроф тушунчаси ёшликдан ўргатилади. Космосда исрофга практик қаралади сув, ҳаво, овқат жуда чегараланган. Шунда ҳам одам яшаб келади. Шу лимитлар билан яшаш имкони бўлса, биз нега Ерда бунчалик исрофгарчилик қиламиз, деган саволга космос ўз “жавоби”ни шу тарзда беради.

    SpaceX билан мулоқот давомида қизиқ таклиф берилди, ҳозир Ойга бориш имкони бор – 50 млн доллар. Ердан учиб, Ойни айланиб, яна Ерга қайтиш. Бу тижорий масала, кўнгиллилар керак. Агар Ўзбекистон бунга қизиқса ва битта ўринни молиялаштирса, бирор космонавт учиб, қайтиб келиши мумкин. Бу инсонни ўйлантиради, қизиқ тажриба. Тарихда Гагарин ўз исмини муҳрлади, Армстронг ҳам. Марсга ҳам ким биринчи борса, исми тарихда қолади.
    23.06.2024, 08:39   Изоҳ (0)   47544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NASA космос ҳидига эга атирни ишлаб чиқаради

    05.07.2020, 12:31

    SpaceX Starship космик кемасини яна бир бор синовдан ўтказди

    15.03.2024, 11:11

    SpaceX АҚШ разведкаси учун айғоқчи сунъий йўлдошлар тармоғини яратади 

    17.03.2024, 13:40

    Илон Маск бир миллионга яқин одамни Марсга жўнатмоқчи 

    07.04.2024, 21:05

    SpaceX астронавтлар скафандрини намойиш қилди (видео)

    06.05.2024, 14:38

    Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдошлари озон қатламини емириши мумкин

    21.06.2024, 11:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.