SpaceX космосда ҳаракатланиш учун мўлжалланган Extravehicular Activity Suit (EVA) скафандрини намойиш қилди. Бу ҳақда SpaceNews хабар берди.
Мазкур скафандрлар биринчи марта яқинлашиб келаётган Crew Dragon миссиясида қўлланилади. У очиқ космосда осон ҳаракатланишга мўлжалланган. Костюмнинг модернизация қилинган версиясида бўғинлардаги дизайн такомиллаштирилган, у ҳароратни назорат қилиш ва қуёшдан ҳимоя қилувчи дубулға қопламасини ўз ичига олади.
Шунингдек, EVА космик ҳаракатланиш пайтида скафандр ҳолати ҳақида маълумот берувчи камера ва бош экран билан таъминланган. Скафандр Polaris Dawn миссияси давомида қўлланилади. Миссия экипажи таркибида Shift4 Payments асосчиси ва бош директори, миллиардер Жаред Айзекман бўлади.
Изоҳ (0)