АҚШ сенаторлари Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги икки партиявий қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Америка қонунларига кўра, терроризмга ҳомий давлатлар Куба, Эрон, Шимолий Корея ва Сурия бўлиб, АҚШ ҳукумати уларни халқаро терроризм актларини қайта-қайта қўллаб-қувватлашда айбдор деб ҳисоблаган.
Мен Россияни Америка қонунчилигига кўра терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида белгилаш тўғрисидаги қонунга овоз беришни интиқлик билан кутяпман. Бу Қўшма Штатларда Путинни ваҳший хатти-ҳаракатлари учун жазолаш воситаларини сезиларли даражада оширади, — дейди республикачи сенатор Линдси Грем.
У Путин Россияси терроризмнинг ҳомийси ҳисобланашини ва буни АҚШ қонунчилигида расман тан олиш вақти келганини таъкидлаган.
Путиннинг асоссиз босқинчилиги сон-саноқсиз ваҳшийликлар ва инсониятга қарши жиноятлар билан давом этиб, минглаб бегуноҳ тинч аҳолига даҳшат ва ўлим олиб келди. Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида белгилаш АҚШга янада кучлироқ ҳаракат қилиш имконини беради, — дейди сенаторлардан яна бири.
- Бу америкалик қонунчиларнинг Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олишга биринчи уриниши эмас. Мазкур сенаторлар 2022 йилда парламентга худди шундай қонун лойиҳасини тақдим этишган. Бироқ президент Жо Байден Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олмасликка қарор қилган эди.
Изоҳ (0)