АҚШ маъмурияти ҳозирда ишлаб чиқарилган барча Patriot ва NASAMS ҳаво мудофаа тизимларини Украинага топширишга қарор қилди.
Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби журналистлар учун онлайн брифингда маълум қилди.
“Қўшма Штатлар қийин, аммо зарур қарорни қабул қилди. Эндиликда бошқа мамлакатларга жўнатиш режалаштирилган ҳарбий техника, хусусан Patriot ва NASAMS Украинага тақдим қилинади”, — деди Кирби.
Аввалроқ Жон Кирби АҚШ Украинага етказиб бераётган қуроллардан Россия ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилиш учун фойдаланилишига қарши эканини маълум қилганди.
Изоҳ (0)