Янгиланган рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган:
Супер оғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 2 поғона кўтарилиб 10-ўринга жойлашди;
Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги сингари 13-ўринда;
Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдагидан 3 поғона баландлаб 8-ўринни банд этди; ҳудди шу вазн тоифасида жанг қилувчи Жаҳонгир Расулов 2 поғона юқорилади ва 31-ўринни эгаллади;
Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов ўтган ойдаги каби 28-ўринни банд этди;
Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 2 поғона юқорилаб 30-ўринга жойлашди;
Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўстматов ўтган ойдагидан бир поғона баландлаб 5-ўринни банд этди.
Изоҳ (0)