Қозоғистоннинг Семей шаҳрида “ўргимчак одам” кийимида металл конструкцияларга кўтарилган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда “Polisia.kz” хабар берди.
Полиция ходимлари “суперқаҳрамон”ни кўчадан олиб кетган. У қўлга олинишидан олдин иситиш қувурларини қўллаб-қувватловчи металл конструкцияга чиққан. Буни яқин атрофда бўлган полициячилар пайқаган. Участка инспектори “суперқаҳрамон” хавфсизлигидан хавотирланиб, ундан пастга тушишни сўраган.
Полиция ходими Дастан Жақпанов йигитнинг эндигина 16 ёшда эканини билгач, уни уйига олиб борган ва онаси иштирокида профилактик суҳбат ўтказиб, бундай ўйинлар жуда хавфли эканини таъкидлаган, — дейилади бошқарма баёнотида.
Изоҳ (0)