Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида кўкйўталга чалинган бола вафот этди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназаровага таяниб, “KazTAG” хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, бола 1 ёш-у 11 ой бўлиб, март ойида вафот этган ва у кўкйўталга қарши эмланмаган.
Бу йил аҳоли саломатлиги жуда заиф эканини кўрдик. Сўнгги бир неча йил ичида эмланмаган болаларнинг кам сонли қатлами ҳам касаллик авж олишига сабаб бўлди. Афсуски, Қарағанда вилоятида кўк йўталдан ўлим қайд этилган битта ҳолат мавжуд, — деди вазир Алназарова.
Унинг фикрича, бундай ҳолатда эмлашдан бош тортган ота-оналар ҳам бир хил жавобгардирлар. Қозоғистонда 2024 йил бошидан буён 1353 та кўкйўтал ҳолати қайд этилган, ҳар 100 минг аҳолига нисбатан кўрсаткич 6,8 ни ташкил этган. 2023 йилда 421 та ҳолат қайд этилган бўлиб, 100 минг аҳолига нисбатан кўрсаткич 2,1 бўлган.
Изоҳ (0)