Дортмунднинг “Боруссия”си Эдин Терзич истеъфога чиққанини эълон қилди.
Клуб 41 ёшли мураббий билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди.
Якунланган 2023/24 йилги мавсумда “Боруссия” Бундеслигада 5-ўринни эгаллади ва Европа Чемпионлар Лигаси финалига қадар чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда дортмундликлар “Реал”га имкониятни бой берди.
Терзич 2010 йилдан буён “Боруссия Д” клубида фаолият олиб борган. Дортмунд клуби ёшлари мураббийи, кейинчалик асосий жамоада мураббий ёрдамчиси, техник директор вазифаларини бажарган бўлса, 2022 йилдан бош мураббий сифатида ишлаган. Унинг қўл остида жамоа Германия Кубогини қўлга киритган.
Изоҳ (0)