Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс фаолиятини MLS клубларидан бирида давом эттириш ниятида, деб хабар бермоқда машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо “Манчестер Сити”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насрининг сўзларига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Ройс ёзда “Боруссия”ни эркин агент сифатида тарк этиши маълум бўлган эди. Ройс 2012 йилдан бери “Боруссия”да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда тажрибали футболчи барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Нуфузли Transfermarkt интернет порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 7 миллион еврони ташкил этади, Ройс Дортмунд клуби билан биргаликда икки марта Германия кубогини ва уч марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.
Изоҳ (0)