АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати ИШИДга алоқадор бўлган тожикистонлик саккиз нафар эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Тожикистон фуқаролари АҚШ Иммиграция ва божхона назорати ҳамда Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ҳамкорлигида ушланган.
Ҳибсга олинганлар мамлакатдан чиқариб юборилгунга қадар ФҚБ ҳибсхонасида сақланади, — дейилади баёнотда.
Саккиз кишининг ҳаммаси АҚШ жанубий чегарасини кесиб ўтган. NBC манбаларининг таъкидлашича, ФҚБ “Марказий Осиёдан келаётган потенциал террорчилик таҳдидидан” хабардор ва тергов доирасида эркакларни бир неча ой кузатишган. Тожикистон фуқароларининг ҳеч бири ҳозирда терроризмда айбланмаган. Бироқ, ФҚБ эркаклар ИШИД билан потенциал алоқалари туфайли ҳибсга олиниши кераклиги ҳақида огоҳлантирган.
Саккиз эркакнинг ҳаммаси иммиграция айбловлари билан ҳибсга олинган. Улар суд жараёнидан ўтади, террорчиликда айбланишлари мумкин, — дейди манбалар.
Изоҳ (0)