Жанубий Корея Шимолий Кореянинг чиқинди ортилган ҳаво шарлари ҳужумларига жавобан чегарада ташвиқот эшиттиришларини қайтадан бошлайди. Бу ҳақда Корея президенти администрацияга таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
Жанубий Корея ҳукумати ўз кўрсатувларини шимолга узатиш учун чегарага овоз кучайтиргичлар ўрнатишини айтди. Қизиғи шундаки, жанубликлар аввалроқ КХДР армияси ва чегарадош ҳудудлардаги аҳолисига психологик таъсир ўлчови сифатида овоз кучайтиргичлардан фойдаланган, бироқ 2018 йилнинг май ойида уларни демонтаж қилган.
Ҳукумат жамоат ва миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Шимолий Кореянинг ҳар қандай провокацияларига қарши туришга қатъий ва тўлиқ шай ҳолатда бўлади, — дея таъкидлади Корея миллий хавфсзилик хизмати.
Май ойининг охиридан бери Шимолий Корея Жанубий Корея томон мингдан ортиқ ҳаво шарлари учирди. Уларга турли хил чиқиндилар, жумладан, ҳожатхона қоғози, гўнг, пластик бутилкалар, батареялар ва пойабзал қисмлари ортилганди.
Изоҳ (0)