Хоразм вилояти Хива шаҳрида 11 ёшли болани девор босиб қолди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 29 май куни Хива шаҳар "Гулшан-2" маҳалласида яшовчи вояга етмаган Ш.К. (2013 йил, ўғил бола) М.М.га тегишли бўлган, қурилиши тугалланмаган бино тагида ўйнаб юрган вақти ушбу бинонинг бир томон девори болани устига қулаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда Ш.К. тос суяги синиши ташхиси билан тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.
Изоҳ (0)