“Барселона” Бильбаонинг “Атлетик” клуби вингери Нико Уильямсни сотиб олмоқчи, деб хабар беради Sport.es.
Манбага кўра, 21 ёшли футболчи Каталония клубининг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. “Барселона” спорт директори Деко аллақачон футболчининг агенти билан боғланган ва келишувни амалга ошириш учун қўлидан келган барча ишни қилишини айтган.
Клуб раҳбарияти Уильямс учун товон шартномада кўрсатилганидан кўра каттароқ суммани таклиф қилишга тайёр, шунда “Атлетик” таклифни рад эта олмайди.
Жорий мавсумда Уильямс 37 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.
Узун бўйли Уильямс 21 ёшда ва ярим ҳимоячи бош билан ҳам яхши ўйнай олади. Футболчи 2022 йилдан бери Испания терма жамоасида фаолият олиб боради. 2022 йилнинг ноябрь ойида Иордания терма жамоси билан ўртоқлик ўйинида гол уришга ҳам эришган.
Изоҳ (0)