Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев “ЦСКА”нинг май ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
20 ёшли футболчи ўтган ойда 6 та ўйинда иштирок этиб, битта гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган эди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Аббосбек сентябрь ва октябрь ойларида ҳам “ЦСКА”нинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Россия Премьер Лигасида “Мавсум кашфиёти” совринини ҳам қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)