• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    I чоракда Ўзбекистон бюджетидан таълимга қанча маблағ ажратилгани очиқланди

    Жорий йил январь–март ойларида Ўзбекистон бюджетидан давлатга қарашли боғчаларга 3 триллион сўм, мактабларга 10,4 триллион сўм, олий таълим муассасаларига 1,6 триллион сўм ажратилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобот берди.

    Фото: “Дарё”

    2024 йилнинг дастлабки уч ойида давлат бюджетидан ижтимоий соҳа харажатларининг асосий қисми — 16 триллион сўмини (47,2 фоиз) таълим тизими муассасаларини сақлаш ва ривожлантириш харажатлари ташкил этган. Бу маблағ 2023 йилнинг мос давридан қарийб 3 триллион сўмга кўп.

    Боғчалар харажатлари 

    Ҳозирда Ўзбекистонда 26 минг 315 та нодавлат, 6 минг 780 та давлат боғчалари мавжуд бўлиб, уларда 2 миллион 267 минг нафар болалар тарбияланмоқда (жами қамров 74,3 фоиз).

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    2024 йил I чорагида давлат бюджетидан мактабгача таълим тизимига жами 3 триллион 19 миллиард сўм (2023 йил мос давридагидан 474,8 миллиард сўм кўп) маблағ ажратилди. Бунда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари учун 1 триллион 263 миллиард сўмни, ягона ижтимоий тўловлари учун 314,5 миллиард сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган боғчаларга бюджет субсидиялари учун 751 миллиард сўм, озиқ-овқат харажатларига 450,2 миллиард сўм, бошқа харажатлар учун 241,1 миллиард сўм йўналтирилган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Мактаб ва ўрта махсус таълим харажатлари

    Умумтаълим соҳасига январь–март ойларида 10,4 триллион сўм (2023 йил мос давридагидан 1,8 триллион сўм кўп) маблағ ажратилди.

    “Бунда, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 7,6 триллион сўм, ягона ижтимоий тўлов харажатларига 1,9 триллион сўм маблағлар йўналтирилди. Ўз навбатида соҳага ажратилаётган маблағларнинг йилдан йилга ўсиб боришига ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларининг ошириб борилиши ҳам ўз таъсирини кўрсатган. 2024 йилнинг 1-чорагида кадрлар тайёрлаш соҳасига жами 2,6 триллион сўм ёки 2023 йилнинг мос даври билан таққослаганда 648,7 миллиард сўмга кўп маблағ йўналтирилди. Ушбу маблағларнинг 1,4 триллион сўми иш ҳақи ва иш ҳақига ажратмалар учун сарфланган”,—дейилади вазирлик ҳисоботида.
    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Қайд этилишича, кадрлар тайёрлаш бўйича амалга оширилган харажатларнинг 730,3 миллиард сўм қисми (28,3 фоиз) ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини сақлаш ҳамда ушбу йўналишларда таълим олувчиларга қулай шароитлар яратилишини таъминлаш учун сарфланган.

    Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, иш ҳақига ажратмалар учун 616,3 миллиард сўм ҳамда бошқа харажатлар (IV гуруҳ харажатлари) учун 114 миллиард сўм маблағ ажратилган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Олий таълим харажатлари

    Январь–март ойларида мамлакатдаги олий таълим муассасаларини сақлаш, малака ошириш тадбирларини ташкил этиш ва бошқа харажатлар учун 1,6 триллион сўм харажатлар амалга оширилган.

    Биринчи чоракда Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 515,8 миллиард сўм миқдорида 47 минг нафар талабага ажратилган имтиёзли таълим кредитлари молиялаштирилиб берилган.

    Ҳисобот даврида ётоқхона билан таъминланмаган ва ижарада яшайдиган 57 минг 600 нафар талабага 132,1 миллиард сўм миқдорида компенсация маблағлари тўлаб берилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2024 йил учун давлат бюджети қонунига кўра, жорий йилда мактабгача ва мактаб таълими тизимига 46,6 триллион сўм, олий таълим, фан ва инновацияларга 6,1 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

    Аввалроқ январь–март ойларида Ўзбекистон бюджети харажатлари даромадларидан 17,7 триллион сўмга кўп бўлгани хабар қилинганди.

    03.06.2024, 13:20   Изоҳ (0)   8769
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликлар 2023 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

    30.05.2024, 15:37

    Давлат бюджети тақчиллиги кескин ортди. Қайси соҳаларга катта харажат қилинмоқда?

    31.05.2024, 15:11

    Ўзбекистонда инфляция кескин кўтарилди. Қайси товар ва хизматлар нархи ошгани маълум қилинди

    02.06.2024, 14:51

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат яна кўтарилади

    03.06.2024, 13:12

    Тошкентда қўшнисига қўл кўтарган эркак руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилди

    03.06.2024, 12:55

    Фарғонада қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

    03.06.2024, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.