Июнь ойининг биринчи иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.
Фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, 4—5 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу кунларда республика ҳудудининг катта қисмида қулай ҳарорат фони сақланиб туради, ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат 29-32 даража, ҳафтанинг иккинчи ярмида 32-35 даража бўлади. Фақат жанубда чўл ҳудудларда ҳарорат кундуз кунлари 36-39 даражагача кўтарилади.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 3—5 июнда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Ҳарорат 3—5 июнда 30-33 даража, 6—7 июнда 32-35 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 18-21 даражагача бўлади.
Изоҳ (0)