Эрон президентлиги сайловларида иштирок этиш учун 22 номзод рўйхатдан ўтди.
Бу ҳақда Эрон сайлов комиссияси вакили Муҳаммад Эсламий маълум қилди, дея хабар беради “Меҳр” нашри.
“Сайлов комиссияси томонидан 86 нафар номзоднинг аризаси кўриб чиқилиб, улардан 22 нафари рўйхатга олинди”, — деди у.
Эсламийнинг қайд этишича, рўйхатдан ўтганлар орасида 21 нафари эркак ва бир нафар аёл бор.
Унинг эслатишича, душанба рўйхатга олишнинг сўнгги куни бўлиб, у маҳаллий вақт билан соат 18:00 да тугаган. Рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилмайди.
Изоҳ (0)