Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди эхит-полл натижаларига таяниб, унинг Бҳаратия Жаната партияси (BJP) парламент сайловларида ғалаба қозонганини айтди. Якуний натижалар 4 июнь куни эълон қилинади.
Ишонч билан айта оламанки, Ҳиндистон халқи рекорд фаоллик кўрсатиб, BJP ҳукуматини ҳокимиятда қолдириш учун овоз берди, — деди Нарендра Моди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ИНДИА мухолифат альянси “сайловчилар қалбига йўл топа олмади”.
Улар каста тизимига амал қилади, жамоатчи ва коррупциялашган. Бу альянс миллатнинг келажакдаги тасвирини тақдим эта олмади. Ушбу кампания орқали улар фақат Модига ҳужум қилиб, ўз тажрибаларини кенгайтирди, — деди у.
Бҳаратия Жаната партияси 543 ўринли парламент қуйи палатасида 350 дан ортиқ ўринни қўлга киритиши кутилмоқда. ИНДИА альянси эса 120 дан ортиқ ўринни эгаллаши мумкин, Ҳиндистонда парламент сайловлари 19 апрель куни бошланиб, 1 июнь куни якунланди. Овоз бериш жараёни 44 кун давом этди.
Изоҳ (0)