Валериу Кивер Молдованинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамда элчи ўртасида ўтказилган мулоқот чоғида икки давлат алоқаларининг ҳозирги ҳолати кўриб чиқилган. Шунингдек, келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинган.
“Жаноб элчига мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)