Португалия, Литва ва Дания Ўзбекистонга янги элчилар тайинлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Португалиянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Мадалена Фишердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
“Биз икки томонлама алоқаларимизни мустаҳкамлаш зарурлигини, бугунги ҳолат мавжуд салоҳиятга мос келмаслигини таъкидладик. Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари бу саъй-ҳаракатларнинг ташаббускори бўлади. Элчи хонимга мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида давлатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ундан самарали фойдаланишда муваффақиятлар тилаймиз”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Литванинг Ўзбекистондаги янги элчиси Эгидиюс Навикасдан ҳам ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Учрашувда икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорлигимизнинг асосий устувор йўналишлар муҳокама қилинган.
Бундан ташқари, Бахтиёр Саидов ишонч ёрлиқларини топшириш учун Ўзбекистонга келган Даниянинг Ўзбекистондаги элчиси Якоб Хеннингсенни қабул қилди.
Изоҳ (0)