Шавкат Мирзиёев 31 май куни Бухоро вилоятига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Президент сўнгги марта Бухорога 2023 йил августида иқтисодиёт ривожи ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, саноат корхоналарини кўриш ва янгиларини ишга тушириш учун борганди. Ташриф давомида Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказганди.
Изоҳ (0)