Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабар берди.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 31 май куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
- Бектемир тумани — “Нурли йўл ”, “Мусаффо” ҳамда “Соҳил” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 13:00 гача;
- Учтепа тумани — “Тақачи”, “Бешқайрағоч”, “Кўркамобод”, “Ҳожиобод”, “Латиф Гузар”, “Ҳайратий”, “А.Қодирий”, “Журжоний”, “Қуйи Дархон”, “Хуршид” ҳамда “Ўткир” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 15:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Эслатиб ўтамиз, 30 май куни Бектемир ҳамда Учтепа туманларининг айрим ҳудудларида “свет” вақтинча ўчирилган эди.
Изоҳ (0)