• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Махсус вакцина, хориждаги операциялар ҳам фойда бермаган: россиялик актриса Анастасия Заворотнюк қандай касалликка чалинган эди? 

    “Менинг гўзал энагам” сериалида машҳурликка эришган актриса Анастасия Заворотнюк беш йил давомида саратон билан курашди. Унга глиобластома — бош миянинг энг агрессив ўсимтаси ташхиси қўйилган эди. Актриса ўзининг даҳшатли касаллиги ҳақида учинчи бор она бўлганидан бир неча ой ўтиб билиб қолди. Бугунги кунга қадар унинг касаллик йилларида олинган бирорта фотосурати мавжуд эмас.

    Фото: Дзен

    Бўйиндаги чандиқ ва видео орқали ташхис

    2019 йил 23 август куни Анастасия Заворотнюк саратон касаллигига чалингани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалди. Аввалига фойдаланувчилар Instagramъдаги видеога асосланиб шундай хулосага келди. Ереванда заргарлик салонини очиш маросими кўрсатилган видеотасвирда актриса бўйнини беркитишга ҳаракат қилди. Бу эса саратонга биопсия таҳлили олинганига ишора қиларди.

    Еревандаги янги салон очилиш маросимидан лавҳа
    Фото: Дзен

    Бир неча кун ичида Анастасиянинг глиобластома билан касаллангани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. 2019 йилнинг 5 апрелида Заворотнюк сўнгги марта — салон очилиш маросимида кўриниш берган эди. Шундан сўнг актрисанинг на касалхонада, на уйда тушган бирор сурати мавжуд эмас. Гўё Настя бирдан ғойиб бўлиб қолгандек эди.

    Оила аъзолари доим сукут сақлади, ёрдамчилар рад этишди

    Анастасия Заворотнюкка қўйилган мия саратони ташхиси унинг расмий вакиллари томонидан узоқ вақт давомида рад этиб келинди. Актрисанинг менежерлари мазкур хабарларга жавобан:

    “Буларнинг бари миш-миш, холос. Сохта хабарларга эътибор бермаслигингизни сўраймиз. Настя ҳозирда фарзандлари билан Италияда таътилни ўтказмоқда. У ўзини яхши ҳис қиляпти. Сентябрь ойида улар қайтиб келади”, — деди Заворотнюкнинг ёрдамчиси Марина Потапова.
    Фото: Дзен

    Актрисанинг оила аъзолари ва қариндошлари эса ҳеч қандай изоҳ бермади. Бу вақтда Заворотнюкнинг ижтимоий саҳифасида архив фотосуратлар қўйилар эди. Бу эса мухлисларни янада кўпроқ ташвишга солди.

    Заворотнюкнинг оиласи даволаниш учун моддий ёрдамдан бош тортди. “Настянинг оиласи муҳтож эмаслиги, уларга ҳеч қандай ёрдам керак эмаслигини айтишди”, — деди Анастасия билан суратга тушган ҳамкасблари. Бу орада касаллик борасидаги миш-мишлар янги даҳшатли тафсилотлар билан кўпайиб борди.

    Миядаги шиш ва кома

    Актриса онаси Валентина Борисовна билан
    Фото: Дзен

    2019 йил 13 сентябрь куни Анастасия Заворотнюкнинг зудлик билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Саратон касаллигининг сўнгги босқичи туфайли миясида шиш пайдо бўлган актриса реанимацияга тушиб қолган эди.

    Анастасияда ўпка шиши ва пневмония бошлангани учун уни сунъий нафас олиш аппаратига улашди. Актриса эндиликда ўзи ҳаракатлана олмас, кучли дори-дармонлар онгига салбий таъсир кўрсатган эди. Крекшино қишлоғидаги қўшниларининг сўзларига кўра, Настянинг онаси Валентина Борисовна доим кўзида ёш билан юрар эди.

    Ўтказиб юборилган саратон

    “Менинг гўзал энагам” сериалидан лавҳа
    Фото: Дзен

    Саратон аниқланишидан аввал Анастасия Заворотнюкда глиобластоманинг асосий белгилари — кучли бош оғриғи, ҳушдан кетиш, қайд қилиш кабилар кузатилган. Актриса бунинг боисини кучли стресс ва кунига 12 соат ишлагани деб тахмин қилган. Саратон тасдиқлангач, унга кимётерапия қилинди, аммо муолажалар бесамар эди. Сўнг даволаниш ишлари хорижда давом этди. Бироқ малакали мутахассислар ҳам унга ёрдам бера олмади. Актриса Москвага қайтиб келишга мажбур бўлди. Маълум вақтдан сўнг шифокорлар унинг қадам ташлашида бузилиш борлигини сезишди. Бу эса ўсимтанинг янада кучайганини англатар эди.

    Бош мия суяги трепанацияси

    Фото: Дзен

    2019 йилнинг баҳорида Германияда актрисада бош мия трепанация операцияси ўтказилди. Бу орқали немис шифокорлари ўсимтанинг бир қисмини олиб ташлашди ва унга қарши дори воситаси ишлаб чиқиш учун лабораторияга намуна юборишди.

    Настянинг аҳволи бир оз яхшиланди

    2019 йил 18 сентябрь куни Анастасия Заворотнюк ўзини яхши ҳис қилаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Эндиликда у мустақил нафас олаётган эди. Шундан сўнг папарацсилар касалхонага киришга уринди. Бундай воқеа қайта такрорланмаслиги учун унинг хонасида кеча-ю кундуз қўриқлаш хизмати ишлай бошлади.

    Иккинчи операция

    Анастасия Заворотнюкнинг сўнгги телесёмкаси
    Фото: Дзен

    2019 йил 21 сентябрда Анастасия Заворотнюкнинг дўсти Сергей Майоров актрисанинг аҳволи ҳақида айтиб берди: “Кеча мен Настянинг директори Марина Потапова билан боғландим. Иккинчи операция муваффақиятли ўтди. Шифокорлар гистология натижаларини кўриб чиқдилар. Ҳали ҳаммаси яхши бўлишига умид бор”, — деди Майоров Марказий телевидение дастури студиясида.

    2019 йил 8 октябрда Анастасия Заворотнюк ўта оғир аҳволдаги беморлар учун ихтисослаштирилган марказга юборилди. Эртаси куни, 9 октябрда эса Заворотнюк танасининг ўнг қисми фалаж бўлиб қолгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

    Оиланинг расмий баёноти

    Актриса турмуш ўртоғи Пётр Чёрнишев билан
    Фото: Дзен

    2019 йил 15 октябрда Анастасия Заворотнюкнинг оила аъзолари илк бор унинг касаллиги ҳақида маълумот берди. “Анастасия ҳақиқатан ҳам ҳозирда даволанмоқда. Биз сиздан фақатгина самимий дуо қилишингизни ва беморни ҳурмат қилган ҳолда касаллик тафсилотларини ошкор этмаслигингизни сўраймиз. Бу — бизнинг оилавий ва шахсий ишимиздир”, — деб ёзди актрисанинг яқинлари.

    Саратонга даво

    2020 йил 5 август куни Анастасия Заворотнюк санкт-петербурглик олимлар томонидан ўзи учун яратилган махсус вакцина билан даволанаётгани маълум бўлди. Бу иммунитет ҳужайраларига асосланган экспериментал вакцина бўлиб, у иммун тизимини саратон ҳужайраларига қарши ҳужум қилиш учун ўргатади. Вакцина ҳар бир бемор учун алоҳида тайёрланади. Даволаш курси икки йилгача давом этиши мумкин.

    Анастасия Заворотнюкнинг ўлими

    Актрисанинг ўлими ҳақидаги хабар 2024 йил 30 май куни унинг “Вконтакте” саҳифасида пайдо бўлди:

    “Бугун тунда, узоқ ва оғир хасталикдан сўнг бизнинг Настя вафот этди”, — деб ёзилган эди хабарда.
    31.05.2024, 16:45   Изоҳ (0)   7113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Туркиядаги касалхонада 4 марта ҳаёт билан хайрлашганман”. Раъно Шодиева саратон билан курашгани ва рус келинини қандай қабул қилгани ҳақида

    27.03.2024, 12:50

    Россиялик актриса Анастасия Заворотнюк 53 ёшида вафот этди 

    30.05.2024, 11:52

    Анжелина Жоли, Хью Жекман ва саратонни енгишга муваффақ бўлган бошқа машҳурлар (фото)

    30.05.2024, 16:45

    Селена Гомес бир пайтлар фарзанд асраб олмоқчи бўлгани ҳақида сўзлаб берди 

    31.05.2024, 15:40

    Шерзод Бин АҚШга виза берилиши қандай ҳолларда рад этилиши, аёли билан танишуви ва ота бўлгани ҳақида гапирди

    31.05.2024, 14:50

    Нега хитойликлар ёз кунлари ҳам иссиқ сув ичади?

    31.05.2024, 13:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.