Таниқли америкалик актриса ва қўшиқчи Селена Гомес қачонлардир фарзанд асраб олмоқчи бўлгани ҳақида сўзлаб берди.
31 ёшли юлдуз Time 100 тадбирида кўриниш бериб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. У беш йил мобайнида ёлғиз бўлгани ҳамда келажак учун режа тузганини айтди.
“Агар ҳеч кимни учратмаганимда, 35 ёшимда бола асраб олмоқчи эдим”, деди Гомес.
Аммо хонанданинг ҳаётида Бенни Бланко пайдо бўлгач, уларнинг ҳаётга бўлган режалари ўзгарган кўринади.
Эслатиб ўтамиз, Селена Гомес ўтган йилнинг охирида Бенни Бланко билан ишқий муносабатларини тасдиқлаган эди. Ҳар икки юлдуз бир-бирини анча йиллардан бери билишади. Улар 2021 йилда “I Cаn’t Get Enough” қўшиғида ҳамкорлик қилишган ва мусиқий продюсер Бенни Бланко Жастин Бибернинг узоқ йиллик дўсти ҳисобланади.
Изоҳ (0)