• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Туркиядаги касалхонада 4 марта ҳаёт билан хайрлашганман”. Раъно Шодиева саратон билан курашгани ва рус келинини қандай қабул қилгани ҳақида

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева саратон касаллигини енггани ҳамда рус миллатига мансуб келинини қандай қабул қилгани ҳақида сўзлаб берди. 


    Яшаш истаги

    — Туркияда даволанаётган пайтимда энг камида тўрт марта ҳаёт билан хайрлашдим. Ҳатто шифокорларнинг ўзлари ҳам “Яқинларингизни, турмуш ўртоғингиз ва болаларингизни чақиринг, улар сиз билан хайрлашишга улгуришсин”, дейишган. Шундай гаплардан кейин мен ҳамма нарсага тайёр эдим. Организмим, иммунитетим чарчаб қолган эди. Ҳаётдан кетаётганимни қабул қилиб бўлган эдим. Кунлардан бирида эрта тонгда кўзимни очдим ва ўзимга “Сен нима қиляпсан? Қаерга кетмоқчисан? Тўғри, фарзандларинг сенсиз ҳам яшашда давом этади. Лекин ўзинг-чи? Яшашни истамайсанми?”, дедим. Шу тарзда ўзим билан ўзим суҳбатлашиб, ўзимни ерга туширдим. Авваламбор Аллоҳ, лекин инсон касал бўлганида ўзига раҳми келмаслиги керак. Имкон қадар курашиш керак. Шифокорлар менинг яшаб кетганимни мўжиза эканлигини айтишди.

    Фото: Instagram

    — Биринчи операциядан кейин метастаз кузатилди ва мени иккинчи операцияга тайёрлай бошлашди. Ўшанда “Мендирман Жалолиддин” сериалининг иккинчи фасли съёмкаси бошланган эди. Ўрнимга бошқа актриса олишса, мендан ҳам яхши ўйнаб берарди балки. Лекин мен образимни бошқа актрисадан қизғандим. Ўшанда продюсерларимиз менга қўнғироқ қилиб, “Ўзингиз ўйнаб бера оласизми?”, дейишди. Мен эса фақат маълум шарт-шароитлар асосида ишлай олишимни айтдим. Меҳмет Бўздағ “Ролингизни ўзингиз ўйнаб берсангиз, мамнун бўлар эдик”, деди. Шу гаплар ҳам менга катта туртки бўлди.
    Шифокорлар менга 8 соат давом этадиган кимётерапияни қилишди, ундан сўнг эса 42 соатлик бошқа кимётерапияни улашди. Мен салкам уч кун мобайнида кимётерапия олиб юрганман. Бўйнимга осиладиган сумкачага химияни солиб қўйишарди. Мен ўша ҳолатда сумкани кийимларим тагига яшириб, сериалда суратга тушганман.

    Фото: Instagram

    “Кўзларим энди порламаса-чи, деб ўйладим”

    — Муолажалардан кейин жуда озиб кетдим. 43 килограмм эдим ўшанда. Бир куни касалхонада ойнага қараб ўзимни таний олмай қолдим. Юзим бир аҳвол, терим қуриб кетган, кўзимдаги ёғду сўниб қолгандек эди. Наҳотки энди кўзларим аввалгидек ёнмаса, деб ўйлаганман. Шифокорлар эса секин-аста организмим қайта тикланишини айтишган. Шукрки, буларнинг ҳаммаси орқада қолди ва мен яна ўз ишимга қайтдим. Ҳозирда битта сериалда суратга тушмоқдаман. Режиссёрга бир кунда 6 соатдан ортиқ ишлай олмаслигимни айтганман. Режиссёрлар ҳозир мени жуда яхши тушуниб, шартларимга кўнишади. Улар менинг профессионализмимни қадрлашади.

    Фото: Instagram

    Келини Анастасия билан муносабатлари ҳақида 

    — Туркияда бўлганимда ўғлим бошқа миллатга мансуб қизни севиб қолганини айтди. Унинг бу қарорини қабул қилиш мен учун қийин кечган. Бир оз қарши ҳам бўлганман. Урф-одатларимизга кўра тўй қилишимиз керак, деб ўйладим. Онам “Раъно, сен бу ҳақда ўйлама, мен ўзим ҳал қиламан”, деди. Шундан кейин онам қудамникига бозорлик қилиб олиб борибди. Улар кечаси билан суҳбатлашиб чиқишган. Шунда онам менга қўнғироқ қилиб, “Раъно, ташвишланма, жуда яхши инсонлар экан”, дедилар. Келиним Настья ростан ҳам жуда яхши қиз. Уни ўз фарзандимдек кўраман. Ўғлимга ҳам уни хафа қилдириб қўймайман.

    27.03.2024, 12:50   Изоҳ (0)   95824
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Юлдуз Усмонова самолёт сотиб олдими? “Қодирхон” актрисаси турмушга чиқди, Раъно Шодиеванинг касаллиги ҳақидаги ҳақиқатлари

    04.07.2023, 21:45

    Баҳром Назаров, Раъно Шодиева ва санъат учун асл касбидан воз кечган бошқа машҳурлар (фото)

    13.07.2023, 14:46

    Танзила Норбоеванинг шахсий дизайнери, профессионал сурдо таржимони ва маҳоратли актриса Раъно Шодиева 44 ёшда (фото, видео)

    16.08.2023, 14:35

    Сериал рейтинги учун томошабинлар кўз ўнгида севишганларни гавдалантирган турк актёрлари (фото)

    27.03.2024, 11:49

    “Қилган ишимдан уяламан, фарзандларимни ўйламадим”. Зўравонлик туфайли турмуш ўртоғи билан ажрашган хонанда Рухшона 30 ёшни қаршилади

    26.03.2024, 17:50

    Майкл Жексоннинг онаси унинг вафотидан сўнг 55 миллион доллар ишлаб олган

    26.03.2024, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.