• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Меланхоликлар учун кинотавсия: ҳис-туйғуларга тўлиб-тошган корейс дорамалари

    Ўткир сюжетли драмалардан чарчаган ва бир оз дам олмоқчи бўлганлар учун ажойиб тавсия — бу фильм воқеалари секин ривожланади, бунда кайфият биринчи ўринда. Қаҳрамонлар ижодий касблар билан шуғулланади ва ҳис-туйғулари ҳақида жуда кўп ўйлайди.

    “Биринчи ҳаётимиз” (2017)

    Жиҳо ҳар доим ёзувчи бўлишни орзу қилган ва унинг орзуси қисман амалга ошади — у мелодрама сценарийларини ёзади. Аниқроғи, бош ссенаристнинг ёрдамчиси. Жиҳонинг уйи йўқ, шунинг учун қиз квартира излашга мажбур бўлади. Дугонаси унга яхши вариант таклиф қилади — Жиҳо уй эгаси билан кўришмай дарҳол шинам квартирага кўчиб ўтади. Маълум бўлишича, уй эгаси ўттиз ёшли Сеҳи исмли бўйдоқ йигит. У бутунлай ҳиссиётсиз ва уни ташвишга соладиган ягона тирик мавжудот бу — мушук. Сеҳининг ўзи ҳам унинг ёнидаги хонада бир қиз яшаётганини билмайди.

    “Яримнинг ярми” (2020)

    Хавон — истеъдодли дастурчи йигит. У одамларга ёлғизликни енгишга ёрдам берадиган виртуал ёрдамчи ишлаб чиқмоқда. Бунинг учун Хавон сунъий интеллектга аниқ одамларнинг одатлари, характери ва овозини сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Хавоннинг ўзи жавобсиз севгидан азият чеккан жуда ғамгин одам. Айнан шу нарса уни бу кашфиётга ундайди — агар у севгилиси билан бўлолмаса, у ҳар доим шу ерда бўлади, ҳеч бўлмаганда виртуал. Йигит ёрдам сўраб овоз муҳандиси Соу исмли қизга мурожаат қилади, унинг ёрдами билан севгилисининг овозини қайта тиклашга умид қилади.

    “Биринчи рақамли саундтрек” (2022)

    Романтик кадрлар кўп бўлса-да, атиги тўрт қисмдан иборат мини-драма ва бош ролларда Парк Ҳёншик ва Канг Соҳи. Уларнинг қаҳрамонлари — Сунво ва Инсу тахминан йигирма йилдан бери дўст. Сону истеъдодли сураткаш бўлиб, Инсуни яширинча севиб юради, лекин ҳис-туйғуларини сездирмасликка ҳаракат қилади. Инсу қўшиқларга матн ёзади. У очиқ кўнгил, иродали ва жуда содда қиз, аммо баъзида ҳис-туйғуларига эрк беришдан қўрқади. Бир куни вазият тақозосига кўра улар бир том остида қолишга мажбур бўлади...

    “Романтик илова” (2019)

    Ушбу драманинг бош қаҳрамонларини китобга ва ёзишга бўлган иштиёқ бирлаштиради. Инҳо ва Дани кўп йиллардан бери дўст  бўлиб, ҳатто тўйи куни Дани Инҳо билан қочиб кетишга ҳам тайёр эди. Аммо Инҳо унинг ҳис-туйғуларини пайқамайди. Натижада Дани турмушга чиқади, аммо бу никоҳ унга бахт келтирмайди. Қизнинг карьераси ҳам тўхтаб қолади: у бир вақтлар истеъдодли копирайтер эди, лекин фарзандли бўлгач, етти йил уйда ўтириб қолади. У иш топа олмайди — нафақат ўзини, балки боласини ҳам боқиши керак эди. Бунинг устига квартирасидан ҳам чиқариб юборилади. Дани таваккал қилишга қарор қилади — у резюмесини сохталаштириб, ўзи билмаган ҳолда Инҳо ишлайдиган нашриётга ишга киради.

    “Об-ҳаво ва севги прогнози” (2022)

    “Об-ҳаво ва севги прогнози”нинг асосий қаҳрамонлари метеорология бошқармаси ходимларидир. Улар ҳар куни Корея аҳолисига об-ҳаво ҳақида хабар беради. Хагеон — бош прогнозчи. У ҳар доим кўрсатмаларга амал қиладиган жуда интизомли қиз. Аммо шахсий ҳаётида ҳамма нарса унчалик силлиқ эмас: у қайлиғини хиёнат устида ушлаб олади. Вазият янада мураккаблашади, чунки собиқ йигити ҳам, унинг ўйнаши ҳам Хагеон билан бирга ишлайди.

    28.05.2024, 14:45   Изоҳ (0)   28020
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жанубий Корея#дорама#меланхолик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кира Найтли тишида мусиқа чалади: Голливуд юлдузларининг кўпчиликка маълум бўлмаган ноодатий маҳоратлари (видео)

    24.05.2024, 13:40

    Севимли фильмларингиз ҳақидаги тушунчангизни тубдан ўзгартириб юборадиган қизиқарли фактлар

    24.05.2024, 09:45

    Ёзги топшириқ: Билл Гейтс ҳамма ўқиши керак бўлган китоблар рўйхатини эълон қилди

    25.05.2024, 12:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.