Голливуднинг Шон шараф хиёбонида 40 ёшли машҳур актёр Крис Ҳемсворт ўз юлдузига эга бўлди, деб ёзади PeopleTalk.
Уни қўллаб-қувватлаш учун тақдирлаш маросимига ота-онаси Крейг ва Леони, рафиқаси Эльза Патаки, шунингдек, фарзандлари — 12 ёшли қизи ва 10 ёшли эгизак ўғиллари Тристан ва Саша келган. Маросимда актёрнинг дўсти кичик Роберт Дауни ҳам иштирок этган.
Роберт Дауни тақдирлаш маросими олдидан “суперқаҳрамонлар” жамоасининг ҳар бир аъзосидан Крис Ҳемсвортга бўлган муносабатини сўраб чиққан. “Темир одам” ўз интервьюси натижаларини тақдирлаш маросими пайтида эълон қилган.
Мен “Қасоскорлар” фильмидаги ҳамкасбларимга Крис Ҳемсворт улар учун кимлигини сўраб, мурожаат қилдим. Марк Руффало уни энг яхши ҳамкасб деб, Капитан Америка эса уни “энг яхши иккинчи Крис” деб атади, — дейди Роберт.
Изоҳ (0)