Америкалик таниқли актёр Уиллем Дефо шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди. Маросим 8 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтди.
Тадбирга актёрни қўллаб-қувватлаш учун унинг ҳамкасблари: Марк Руффало, Йоргос Лантимос, Гильермо дель Торо, Патрисия Аркетт ва бошқалар иштирок этди. Актёр йиғилганларга миннатдорлик билдирар экан, рафиқасига алоҳида раҳмат айтди. Жуфтлик 2005 йилда турмуш қурган.
“Менга ҳар бир куним учун шукур қилиш ва омадим ҳақида қайғурмаслик кераклигини эслатувчи рафиқамга раҳмат”, — дейди Дефо.
Актёр яқинда “Олтин глобус” мукофотига лойиқ кўрилган “Бечоралар-бахтсизлар” фильмида олим ролини ижро этган эди.
Изоҳ (0)