Эрон ҳукумати 23 май куни Афғонистонга 20 тонналик гуманитар ёрдам етказиб берган. Бу ҳақда Etilaatroz нашри хабар берди.
Гуманитар юкларни қабул қилиш маросимида Эроннинг Мозори Шарифдаги бош консули Ҳамидризо Аҳмадий иштирок этган. Эрон расмийси яқин ҳафталарда навбатдаги гуманитар ёрдам юклари жўнатилишини билдирган.
Ёрдам юклари Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф халқаро аэропортига туширилган. Гуманитар жўнатма чодирлар, иссиқ тўшамалар, озиқ-овқат ва дори-дармонни ўз ичига олиши айтилган.
Ушбу дастур Теҳрон томонидан Афғонистонга юборилган биринчи гуманитар ёрдамдир. Эрон расмийлари тошқиндан жабрланган фуқароларни қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдамларни кучайтиришни маълум қилган.
Тошқин оқибатлари билан курашаётган Афғонистонга ҳозирга қадар Қатар, Туркия ва Ўзбекистон ёрдам жўнатган. Жўнатмалар асосан мамлакат шимолида, Балх вилоятида қабул қилинган.
Изоҳ (0)