Маурисио Почеттино “Челси”ни тарк этди.
Аргентиналик мураббий лондонликлар мураббийлик постини расман тарк этди. Почеттино 20 ва 21 май кунлари клуб раҳбарияти билан учрашиб, ўзаро келишувга кўра, истеъфога чиқадиган бўлди.
Клуб аллақачон янги мураббийларни излашни бошлаган.
Маурисио 2023 йил ёзидан буён жамоани бошқариб келаётган эди. Мураббий қўл остида “аристократлар” мавсумни 6-ўрин билан якунлади ва Конференциялар Лигасига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, Англия Кубогида “Манчестер Сити” устидан ғалаба қозонса, Европа Лигаси йўлланмасига ҳам эга чиқиши мумкин.
Элдор Шомуродов тўп сураётган “Кальяри” бош мураббийи Клаудио Ранери ҳам жамоани тарк этади.
72 ёшли мутахассиснинг ўзи бу ҳақида маълум қилди.
Хабарларга кўра, Ранери мураббийлик фаолиятини ҳам якунлаши мумкин.
Италия чемпионатининг сўнгги тури олдидан “Кальяри” 15-ўринда турибди.
Изоҳ (0)