Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган ўйин 21 май, сешанба куни бўлиб ўтди.
“Бунёдкор” “Локомотив”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 33-дақиқасида Санжар Турсунов жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 59-дақиқада Маҳмуд Маҳаммаджонов ҳисобни тенглаштирди. 73-дақиқада Усмонали Исмоналиев “Бунёдкор”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Дилшод Комилов 90-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйин сўнгида эса “Бунёдкор” футболчиси Миржаҳон Мираҳмадов пенальтидан унумли фойдаланиб, “Бунёдкор”га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди. Қайд этиб ўтиш жоиз, “Локомотив” аъзоси Суҳроб Султонов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Ушбу ўйиндан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:
Суперлига
8-тур
21 май, сешанба
“Бунёдкор” – “Локомотив” 3:2
Голлар: Санжар Турсунов, 33 (0:1), Маҳмуд Маҳаммаджонов, 59 пен (1:1), Усмонали Исмоналиев, 73 (2:1), Дилшод Комилов, 90 (2:2), Миржаҳон Мираҳмадов, 90+7 пен (3:2).
Изоҳ (0)