Италиянинг «Кальяри» жамоаси Клаудио Ранерини бош мураббий этиб тайинлади.
Клуб 71 ёшли мутахассис билан 2025 йил июнь ойига қадар шартнома имзолади.
«Кальяри» ҳозирда Б Серия жадвалида 14-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ранери 1988—1991 йилларда «Кальяри» бош мураббийи сифатида ишлаган. Мураббий 1989 йилда жамоани C Сериядан Б Серияга олиб чиққан. Шундан сўнг жамоа билан бирга 1990 йилда юқори дивизионга чиққан.
Клаудио Ранерининг сўнгги ишлаган клуби «Уотфорд» эди. Мутахассис 2022 йил январь ойида истеъфога чиққанди.
Изоҳ (0)