“Ювентус”, “Наполи”, “Latsio” ва “Челси” клубларининг собиқ бош мураббийи Маурисио Сарри Европа клубларининг янги таклифлари ҳақида гапирди.
“Сўнгги ойларда менга фақат тўртта клуб мурожаат қилди. Уларнинг барчаси Премьер Лига ва Ла Лига клубларидан. Ҳаммаси менга яратиб бериладиган имкониятлар ва таклифнинг жозибадорлигига боғлиқ”, — дея Сарри сўзларини келтиради Sky Sports.
65 ёшли мутахассис фаолиятидаги сўнгги клуби 2021 йилнинг июнидан 2024 йилнинг мартигача бошқарган “Latsio” бўлди. Римликлар олти ўйинда бешта мағлубиятга учрагач бош мураббийни истеъфога чиқарган эди.
2023—2024 йилги мавсум якунига кўра, Рим клуби 60 очко билан еттинчи ўринни эгаллади.
Сарри профессионал фаолияти давомида иккита совринни қўлга киритган: “Ювентус” билан Италия кубоги (2019—2020) ва “Челси” билан Европа Лигаси (2018—2019) бош соврини.
Изоҳ (0)